Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Тошкентда онкологик касалликларни назорат қилиш бўйича халқаро форум ўтказилади

13.10.2015

2015 йилнинг 14-16 октябр кунлари пойтахтдаги Халқаро бизнес марказида Марказий Осиёда онкологик касалликларни назорат қилиш бўйича халқаро форум бўлиб ўтади.

Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ижтимоий хизмат ташкилоти, Республика онкология илмий маркази, Халқаро соғлиқни сақлаш маркази (АҚШ), МДҲ давлатлари онкология ва рентгенорадиология марказлари ва институтлари директорлари Ассоциацияси ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан ҳамкорликдаги Евроосиё ва Халқаро саратонга қарши уюшма ва бошқа халқаро ташкилотлардир.

Форумнинг 14 октябрда бўладиган ялпи мажлисида соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва органлари раҳбарлари, соҳага доир етакчи халқаро экспертлар маъруза қилади. Ялпи мажлисдаги чиқишида маърузачилар онкологик касалликларнинг назорати ва скринингида халқаро муаммолар хусусидаги масалаларга тўхталишади.

Ялпи мажлисдан сўнг форум тематик секцияларда давом этади.

Биринчи секция иши болалар онкологик касалликлари эпидемиологияси ва болаларда ноходжикин лимфомасини даволашда халқаро муаммолар ва имкониятлар муҳокама қилинувчи болаларда янгидан пайдо бўлган ёмон сифатли ўсмаларга бағишланади.

Иккинчи секция ишида аёл репродуктив тизимида пайдо бўлувчи ёмон сифатли ўсмалар – эндометрий саратони, бачадон бўйни ва тухумдонлар саратони муҳокама қилинади.

Учинчи секцияда ошқозон-ичак йўлларида кузатилувчи ёмон сифатли ўсмалар муҳокамасига имконият яратилади. Унда колоректал ва гастроинтестинал саратоннинг олдини олиш ва даволашга, шунингдек, колоректал ва гастроинтестинал саратон скринингига оид баён кўп тармоқли ёндашувда кўриб чиқилади.

Форумнинг иккинчи ва учинчи кунларида онкологик касалликларнинг назорати бўйича миллий дастурлар режалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича масалалар муҳокама қилинади.

“UzMedInfo” маркази

Ахборот хизмати

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...