Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Қоронқулда саломатлик куни

08.09.2015

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда.

Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Тошкент вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2014 йилда вилоятдаги айрим оилаларнинг ижтимоий шароити, психологик муҳити атрофлича ўрганилди. Минглаб аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни жисмонан соғлом ва маънан етук инсонлар этиб вояга етказиш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган бундай ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Шу йилнинг ўтган даврида, тегишли ташкилотларнинг малакали мутахассислари аҳоли, айниқса, вояга етмаган ўғил-қизларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш бўйича тегишли тавсиялар, аниқланган касалликлар бўйича даволаниш учун йўлланмалар берди.

Бўстонлиқ туманидаги Қоронқул қишлоғида ташкил этилган “Саломатлик куни”да вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Файзиева ва бошқалар томонидан бу алоҳида таъкидланди.

Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилишини таъминлаш, оралиқ муддатни сақлаш, эрта туғруқларни бартараф этиш ҳамда аёллар спортини ривожлантириш мақсадида ўтказилган тадбирда қишлоқ врачлик пунктининг вазифалари ҳамда “Саломатлик” сектори фаолияти “Қоронқул” қишлоқ врачлик пункти мисолида намунали тарзда кўрсатиб берилди.

“Саломатлик куни” доирасида “Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови” шиори остида қоронқуллик 35 ёшдан юқори бўлган аёллар ўртасида спорт мусобақаси ҳам ўтказилди. Олти шарт бўйича ғолиблар аниқланиб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.

Бекзод Ҳидоятов, ЎзА

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...