Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Тиббий-ижтимоий акция
Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги Журжоний маҳалласида соғломлаштириш акцияси ўтказилди. Тадбир «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Аҳоли саломатлигини асраш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, халқимизга кўрсатилаётган тиббий-профилактика ёрдамининг сифати ва самарадорлигини юксалтириш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган тиббий-ижтимоий ислоҳотларнинг муҳим йўналишини ташкил этади.
Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги қарори ва «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда.
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида кенг қамровли тиббий-ижтимоий лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Мазкур акцияни ташкил этишда фонд ҳузуридаги тиббий-ижтимоий марказ мутахассисларига ҳудуддаги 23-оилавий поликлиника шифокорлари яқиндан кўмак берди. Тиббий кўрикка маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли, жумладан, кексалар, кам таъминланган оилалар аъзолари, фертиль ёшидаги аёллар, болалар, ўсмирлар жалб этилди.
Тиббий кўрик давомида репродуктив саломатликни асраш, соғлом фарзанд туғилишига салбий таъсир этувчи муаммоларнинг олдини олиш, оилада тиббий маданиятни ошириш, соғлом овқатланиш, кексаларга тиббий патронаж ёрдами кўрсатишда эътибор талаб этадиган жиҳатлар бўйича тарғибот ишлари ҳам амалга оширилди. Кам таъминланган оилаларга бепул дори-дармон тарқатилди.
– Ёшим саксонда, – дейди Карим ота Салимов. – Шунга қарамай, белгиланган вақтда тиббий кўрикка чиқиб, шифокорларнинг тавсияларига амал қиламан. Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги арафасида ўтказилаётган бундай тадбирлар Президентимиз раҳнамолигида инсон манфаатларини муҳофазалашга йўналтирилган ислоҳотларнинг муҳим самараси, юртимиздаги тинчлик-тотувлик, фаровонлик ифодасидир.
Баҳор Хидирова, ЎзА
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...