Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6

Тадқиқот: Ўзбекистонда 10 миллион киши интернетга кенг полосали тизим орқали мобил уланган

14.08.2015

Ўзбекистонда 2014 йил якунларига кўра, интернетга кенг полосали тизим орқали мобил уланган абонентлар сони бир йил ичида 3 фоизга ўсиб, 10 миллион фойдаланувчидан ошди. Бу ҳақда J’son & Partners Consulting компаниясининг «Ўзбекистон Республикасида интернет бозори ва аудиторияси» ҳисоботида келтирилган. Компания интернетга кенг полосали тизим орқали симли уланган ўзбекистонликлар сонини 117 минг нафар деб ҳисоблаган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 5 фоизга кўп («Ўзбектелеком» матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра биргина UZONLINE провайдерининг ўзида бундай фойдаланувчилар сони 300 мингдан кўпроқ эди).

Ҳисоботда қайд этилишича, тарифлар босқичма-босқич арзонлашиб, интернетдан фойдаланишнинг оммавий тус олишига кўмак бераётганига қарамай, лимитсиз интернет қимматлиги сабаб ҳали ҳам камёб ҳисобланади.

J’son & Partners Consulting ҳисоботи интернетга кириш мунтазамлиги қурилмага қараб фарқланишини кўрсатди. Жумладан, фойдаланувчилар мобиль қурилмалар орқали интернетга шахсий компьютерлар ва ноутбуклар орқали киргандан 15 фоизга кўпроқ киради. Мобиль қурилма эгаларининг қарийб ярми (47 фоизи) ҳар куни интернетга киради, шахсий компьютер ва ноутбук эгалари орасида бундай кўрсаткич 32 фоизга тенг.

Сўнгги беш йилдан бери «Ўзбектелеком» миллий алоқа оператори бутун мамлакат бўйлаб оптик толали тармоқни фаол ривожлантирмоқда. Интернетга кенг полосали тизим орқали симли уланиш ҳолати яхшиланиб бормоқда. Айни вақтда, тадқиқотчиларнинг қайд этишича, магистрал тармоқларда рақобатнинг йўқлиги сабаб интернет-трафик транзити нархининг қимматлиги аҳоли учун кенг полосали тизим орқали симли уланиш хизмати қиммат бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, «Ўзбектелеком»нинг айниқса вилоятларда оптик тола тармоқлари қурилишига сармоя киритиши, ахборот алмашинувига бўлган ички талабнинг барқарор ўсиши ҳамда таълим ва давлат хизматларини кўрсатишда кенг полосали тизим орқали интернетга уланиш ролининг ўсиши Ўзбекистонда магистрал инфратузилалар ва кенг полосали тизим орқали интернетга уланиш бозорининг кейинги ривожига туртки бўлади.

«Кенг полосали тизим орқали интернетга уланиш даражаси замонавий жамиятнинг муҳим белгиларидан бири бўлиб, у ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилишидан жамиятнинг барча қатламлари учун иқтисодий ва ижтимоий нафларни келтириб чиқаради. Кенг полосали тизим орқали интернетга уланиш инфратузилмасининг ривожи босқичма-босқич олға ҳаракат қилишга кўмак беради ва электрон хизматлар ва ахборот олишнинг янги каналларини тақдим этиш билан, жамиятни ўзгартиради», - деб ҳисоблайди J’son & Partners Consulting компанияси тадқиқотчилари.

Манба: gazeta.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...