Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

Намунали тиббиёт хонаси иш бошлади

14.08.2015
Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Эски қовунчи” қишлоқ фуқаролар йиғинида “Намунали тиббиёт хонаси”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сенаторлар, депутатлар, қишлоқ фаоллари, ёши улуғ инсонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ёшлар иштирок этди.

Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Файзиева ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, фахрийларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур шароитлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёши улуғ инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган "Намунали тиббиёт хонаси" ана шундай эътибор ва ғамхўрлик ифодасидир.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги уч мингга яқин қишлоқ врачлик пункти ҳамда етти мингдан зиёд умумтаълим мактабларида ташкил этилган тиббий хизмат хоналари самарали фаолият кўрсатмоқда.

Эски қовунчи қишлоғи аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдам кўрсатиш, улар орасида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишни тарғиб этиш, ёшларнинг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган намунали тиббиёт хонаси аҳоли, хусусан, кекса авлод вакилларининг саломатлигини асраш, катта ҳаёт остонасида турган ёшлар онгига соғлом турмуш қуришнинг мазмун-моҳиятини сингдириш, тиббиёт ходимларининг масъулиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

– Болалигим уруш ва ундан кейинги оғир йилларга тўғри келган. Очлигу сарсонликларни, турли зуғум ва камситишларни кўрдим. Бугунгидек тинч ва осойишта, фараҳбахш кунларга етказганига шукроналар айтаман, – дейди 76 ёшли Қаҳрамон ота Бекмирзаев. – Ҳар сафар икки даврни бир-бирига қиёсласам, истиқлолнинг шарофати, Президентимизнинг матонатига таҳсин ўқийман. Қишлоғимиз йиғини биносида намунали тиббиёт хонасининг ташкил этилиши, аҳоли, айниқса, биз кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир. Бундай эътибор ва эҳтиром учун Юртбошимиздан миннатдормиз.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.

Бекзод Ҳидоятов, ЎзА

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...