Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Саломатлик ҳафталиги давом этмоқда
“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ўтказилаётган саломатлик ҳафталиги Бухоро вилоятида ҳам давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган тиббий кўрикнинг галдагиси Қоракўл туманида бўлиб ўтди. Унда тажрибали шифокорлар – кардиолог, офтальмолог, терапевт, ортопед, нейрохирург, травматолог, педиатр ва бошқа мутахассислар турли ёшдаги аҳоли вакиллари саломатлигини текширувдан ўтказди.
– Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасини мамлакатимизнинг исталган ҳудудида кўриш мумкин, – дейди Республика нейрохирургия илмий маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Ғайрат Қориев. – Бугун тиббий кўрик ўтказилган Қоракўл тумани кўп тармоқли марказий поликлинкаси ҳам бунга яққол мисол. Инвестиция дастурига мувофиқ қурилган янги бинода мурожаат қилувчилар саломатлигини ўрганиш, тегишли таҳлиллар асосида аниқ ташхис қўйиш учун барча шароит яратилган.
Тиббий кўрик давомида пойтахтлик шифокорлар шу ернинг ўзида бир неча кичик жарроҳлик амалиётини амалга оширди. Тадбирда туманнинг турли ҳудудларидан келган 850 дан зиёд киши чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик аниқланган фуқароларга амбулатория шароитида ҳамда туман, вилоят ва республика шифохоналарида даволаниш, 15 нафарига санаторийда саломатлигини мустаҳкамлаш учун тавсиялар берилди.
– Қишлоқ врачлик пункти шифокорлари ҳолимдан тез-тез хабар олиб туришади, – дейди Тожикент маҳалласидан 83 ёшли Қурбон Жўраев. – Пойтахтдан келган шифокорлар соғлиғимда жиддий муаммо йўқлиги, фақат бўйин остеохондорози аломати борлигини айтиб, уй шароитида даволанишимни тавсия қилишди. Аҳоли саломатлиги йўлида қилинаётган бундай эзгу ишлар учун Юртбошимиздан миннатдормиз.
Қоракўл тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош шифокори Илҳом Ҳотамовнинг таъкидлашича, тиббий кўрик туман даволаш-профилактика муассасаларининг умумий амалиёт шифокорлари учун ҳам фойдали бўлди. Пойтахтдан келган тажрибали шифокорларнинг кўрикни ўтказиш амалиёти уларга ўзига хос маҳорат дарси, тажриба мактаби вазифасини ўтади.
Эркин Ёдгоров, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...