Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

Ҳар бир инсон меҳр ва эътиборда

11.08.2015

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан энг улуғ, энг азиз байрам – мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!» шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилмоқда.

Халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шарт-шароитни яратиш, аҳоли, жумладан, оналар, болалар ва кексаларни ҳар томонлама ҳимоялаш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланган.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги «2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида»ги қарори ва «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида бу борадаги лойиҳалар кўлами янада кенгаймоқда.

«Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикларга олти ярим миллион нафар бола ва ўсмир қамраб олинди. Бундай тадбирлар ўғил-қизларнинг ривожланишидаги нуқсонлар ва касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда соғломлаштириш имконини бераётир.

Бу галги акцияга ҳам юқори савияда тайёргарлик кўрилди. Тадбирнинг илк босқичи вилоятлар миқёсида ташкил этилиб, чуқурлаштирилган тиббий текширувга эҳтиёжи бор беморлар рўйхати шакллантирилди. Шу билан бирга, тиббий кўрикларга иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, пенсионерларни тўла қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тиббий кўрикда пойтахтимиздаги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари ҳамда етакчи клиникаларнинг малакали олимлари, невропатолог, жарроҳ, кардиолог, эндокринолог, гинеколог, терапевт, педиатр, офтальмолог, оториноларинголог, ортопед, травматолог, стоматолог, дерматовенерологлари иштирок этаётгани аҳоли учун катта қулайлик яратмоқда.

Пискент тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада бўлиб ўтган ана шундай тадбирга пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидаги етакчи клиникалардан ўттиз нафарга яқин олим ва малакали шифокор жалб этилди. Улар Пискент ва Бўка туманларидан келган қарийб беш юз нафар аҳолини чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказди. Шифокорлар алоҳида эҳтиёжманд кексаларнинг хонадонига бориб, уларнинг саломатлигини текширди.

Пискент тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника 2012 йили реконструкция қилиниб, «Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида тиббий технологиялар билан жиҳозланмоқда. Бу чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни юқори савияда ташкил этиш, касалликларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида соғломлаштиришда қўл келмоқда.

Тумандаги тўққизта қишлоқ врачлик пунктининг моддий-техник базаси ҳам йилдан-йилга яхшиланмоқда. Умумий амалиёт шифокорлари ва ҳамширалар аҳоли ўртасида соғломлаштириш тадбирларини уюшқоқлик билан амалга оширмоқда. Натижада юқумли касалликларга чалиниш ҳоллари камайиб, оналик ва болаликни муҳофазалаш борасида сезиларли ютуқларга эришилаётир. Анъанавий соғломлаштириш ҳафталиклари бу борадаги ютуқлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилаётир.

– Кейинги йилларда нафасим қисадиган, тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолдим, – дейди Пискент тумани Саидобод маҳалласида яшовчи Номоз бобо Норимбоев. – Чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида саломатлигимни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислардан зарур тавсиялар олдим. Бундай эътибор ва ғамхўрлик соғлом умр кечиришимизда муҳим аҳамият касб этади.

Пискент тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи Иноят ая Юнусова остеопороз касаллиги туфайли доимий тиббий кузатувга олинган ва ўз вақтида тиббий муолажалар тайинланмоқда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институтидан келган мутахассислар онахоннинг саломатлигини яна бир карра текширишдан ўтказиб, зарур муолажаларни тайинлади ва маҳаллий шифокорларга касаллик ривожланиш жараёнининг олдини олиш бўйича тавсиялар берди.

– Президентимизнинг аҳоли саломатлигига қаратаётган доимий эътибори туфайли илгарилари давосиз деб ҳисобланган кўплаб касалликларни самарали даволаш усуллари жорий этилмоқда, – дейди Иноят ая Юнусова. – Инсон манфаатини кўзлаб шундай замонавий шароитлар яратаётган давлатимиз раҳбаридан беҳад миннатдормиз.

Соғломлаштириш ҳафталиги мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.

Баҳор Хидирова, ЎзА

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...