Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Нуронийлар саломатлиги доимий эътиборда
Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан Фарғона вилоятида ҳам фахрийлар иштирокида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, ёши улуғ инсонларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.
Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдир. Бу йўналишдаги эзгу ишлар “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг муҳим йўналиши бўлиб, унинг ижроси доирасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманларда барча нуроний отахон ва онахонлар қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларга қамраб олиниб, малакали шифокорлар иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилаётир.
Айниқса, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида анъанавий ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан нуронийлар мамнун. Ҳафталик давомида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари ва тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда малакали шифокорлари иштирок этиб, кексалар саломатлигини назорат қилмоқда.
Олтиариқ туманида ҳам кексаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш доимий эътиборда.
– Туманда истиқомат қилаётган барча фахрийлар, ёрдамга муҳтож кексалар, беморлар, ногиронларга моддий-маънавий ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Шуҳрат Бузруков. – Кексаларни эъзозлаш йилида бундай хайрли ишлар кўлами янада кенгайди. 23 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 9 нафар юз ёшдан ошган кексаларга малакали шифокорлар бириктирилган. Ҳозирга қадар 19 мингдан зиёд меҳнат фахрийси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўп тармоқли марказий поликлиника, 20 қишлоқ врачлик пункти замонавий тиббий ускуна ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.
– Ёшим тўқсонда – дейди Оқбўйра қишлоғидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Тўланбой Шокиров. – Ҳаётимда кўп қийинчиликларни кўрдим. Илгари тиббий кўрикдан ўтиш у ёқда турсин, унинг нималигини тасаввур ҳам қилолмасдик. Мана, энди кўринг, кексаю ёшнинг саломатлигига давлатнинг ўзи ғамхўрлик кўрсатмоқда. Шифокорлар барака топсин. Уларнинг ширин сўзи, меҳр ва эътиборидан, очиғи, танимиздан дард аригандек бўлмоқда.
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...