Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2

Самарқанднинг саккизинчи олийгоҳи

11.07.2015

2014 йил 22 июлда Президентимиз Ислом Каримовнинг «Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди. Унга кўра Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтларининг стоматология факультетлари, Тошкент педиатрия институти Нукус филиалининг стоматология факультети негизида Тошкент давлат стоматология институтининг республика минтақаларидаги филиаллари ташкил этилди.


Айни пайтда Тошкент давлат стоматология институти Самарқанд филиалига 2015/2016 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш қизғин паллага кирди.

– Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори стоматология соҳасида юқори малакали кадрларни халқаро талаблар ва стандартлар даражасида тайёрлашни янада такомиллаштириш, таълим жараёнини ташкил қилишнинг замонавий талабларига мос келадиган ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, илғор ахборот-коммуникация ва таълим технологияларини жорий этиш, бўлғуси стоматолог мутахассисларнинг назарий тайёргарлигини амалий кўникмалар билан чамбарчас боғлаган ҳолда олиб борилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинганди, – дейди филиал директори М.Ҳамидов. – Дунёда стоматология тезкорлик билан ривожланиб бораётган ҳозирги пайтда мамлакатимизда ҳам соҳага эътиборнинг янада кучайтирилгани айни муддао бўлди. Ўтган ўқув йилида филиалимизга бакалавр йўналиши учун қирқта ўрин ажратилган бўлса, янги ўқув йилидан ўринлар яна ўнтага кўпайди (14 та давлат гранти, 36 та тўлов шартнома). Шунингдек, ортопедик, терапевтик, хирургик, болалар стоматологияси ҳамда юз-жағ хирургияси мутахассисликлари бўйича 6 та ўрин магистратура учун ажратилган.

– Болалигимдан стоматология соҳасига қизиқаман, – дейди Парвона Болтаева. – Жорий йилда Сиёб тиббиёт коллежини битирдим ва ўзим орзу қилган соҳада таҳсилни давом эттириш учун ҳужжатларимни топширяпман. Ишонаманки, коллежда уч йил мобайнида олган билимларим тест синовларини муваффақиятли топширишимда қўл келади.

Тошкент давлат стоматология институти Самарқанд филиали талаба-ёшлари ҳозирда Самарқанд давлат тиббиёт институти биносида таҳсил олмоқдалар. 2016 йилдан филиал учун алоҳида бино қурилиши режалаштирилган.

Источник: http://zarnews.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...