Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Соғлом авлод – жамият тараққиётининг муҳим омили
Пойтахтимизнинг Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТнинг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси ҳамкорлигида 11 июль – Аҳолишунослик кунига бағишланган тадбир ўтказилди.
1500 метрга югуриш мусобақасида 110 нафар хотин-қиз, Тошкент шаҳридаги маҳаллалар фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари бир неча ёш тоифасида иштирок этди. Имконияти чекланган 48 нафар бола “Ёз ўтади соз” мавзусидаги расмлар танлови ва шашка бўйича мусобақада истеъдод ва қобилиятини намойиш этди.
Тадбирдан кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, болаларнинг ижодий ва яратувчилик салоҳиятини юзага чиқариш учун шароитлар яратишдан иборатдир.
Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, соғлом турмуш маданиятини шакллантириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Аёллар ва болаларни спортга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун барча вилоятларда фаолият юритаётган бадиий гимнастика, стол тенниси, синхрон сузиш, гимнастрада тўгаракларида минглаб қизлар шуғулланмоқда. Аёллар ўртасида ўтказиб келинаётган спартакиадалар иштирокчилари сафи тобора кенгайиб бормоқда. Имконияти чекланган болалар спортга тобора қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, хотин-қизлар қўмиталари бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўғил ва қизларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш борасида самарали иш олиб бормоқда. Болалар расмлари кўргазмалари, мусиқа, рақс танловлари ва фестивалларининг ўтказилиши анъанага айланди.
БМТнинг Аҳолишунослик бўйича жамғармасининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Карл Кулесса Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди. Унинг сўзларига кўра, Аҳолишунослик бўйича жамғарма ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси 10 йилдан ортиқ муддатдан буён аёлларнинг жамиятда тутган ўрнини кучайтириш, аҳолининг репродуктив саломатликка доир маданиятини ошириш, ўсмир ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби масалалар юзасидан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбий институти профессори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Клара Шокиржонованинг сўзларига кўра, Аҳолишунослик кунига бағишлаб ўтказиладиган спорт мусобақалари ва ижодий беллашувлар кенг жамоатчилик эътиборини мамлакатимизда аёллар ва болалар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган изчил чора-тадбирларга яна бир бор қаратди. Аёллар марафони ва болалар расмлари танлови ўнинчи бор ўтказилди. Ушбу тадбир иштирокчилари сафи тобора кенгайиб бормоқда.
– 55 ёшдан катталар ўртасида ўтказилган югуриш мусобақасида иккинчи ўринни эгалладим, – деди Шайхонтоҳур туманидаги “Обиназир” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилором Исҳоқова. – Барча иштирокчилар спорт билан шуғулланиш саломатликни мустаҳкамлашда қўл келишига яна бир бор амин бўлди.
Марафон, расмлар танлови ва шашка мусобақасининг барча иштирокчиларига совғалар топширилди. Концерт дастури эса тадбир иштирокчиларига олам-олам қувонч бағишлади.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...