Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Тиббиёт ходимлари анжумани
Бухорода умумий амалиёт ҳамда тез тиббий ёрдам шифокорларининг касб малакасини оширишни ташкил қилиш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, умумий амалиёт шифокорлари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институтининг вилоятлардаги филиаллари раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, малакали тиббий кадрлар тайёрлаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
– Даволашда кўзланган натижага эришишда инсон омили, жумладан, тиббиёт ходимининг билими ва касб маҳорати муҳим аҳамиятга эга, – дейди Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Икром Омонов. – Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, унинг ҳаёт сифатини яхшилашда алоҳида ўринга эга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари – қишлоқ врачлик пункти ҳамда тез ёрдам бўлимлари шифокорларининг билими ва касб малакасини такомиллаштириш дастурини ишлаб чиққанмиз. Туман ва шаҳарлар тиббиёт бирлашмаларида ўқув марказлари ташкил этилган. Уларда ҳар ойнинг биринчи ҳафтасида вилоятдаги 276 қишлоқ врачлик пунктида фаолият кўрсатаётган 756 умумий амалиёт шифокори ҳамда 13 тез ёрдам хизмати ходими ўқитилмоқда. Айни пайтда улар назарий билимларини мустаҳкамлаши учун амалий машғулотлар ҳам ўтказилмоқда.
Шифокорларнинг билим ва малакаси муттасил ошириб борилиши самарасида замонавий тиббий ускуналардан фойдаланиш сифати яхшиланмоқда, касалликни эрта аниқлаш ва даволаш самарадорлигига эришилмоқда. Оналар ўлими кескин камайди. Болаларнинг нуқсонли туғилиши олди олинмоқда. Бу фертиль ёшидаги аёлларнинг репродуктив саломатлиги мустаҳкамланаётгани, эрта никоҳларга чек қўйилаётганида ҳам намоён бўлмоқда.
Тадбир иштирокчилари Бухоро, Вобкент, Когон туманлари ва Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаларида бўлиб, улардаги ўқув марказларида ҚВП ва тез ёрдам бўлимлари шифокорларининг билим олиши ҳамда касб малакасини ошириши учун яратилган шароитлар билан танишди.
– Ўқув машғулотлари замонавий ахборот технологиялари асосида олиб борилгани, ҚВПлардаги ҳолат таҳлил қилингани, ишни янада яхшилашга қаратилган тавсиялар берилгани тингловчиларга жуда манзур бўлди, – дейди Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Умида Ғозиева. – Умумий амалиёт шифокорлари тегишли бўлимларда бевосита беморни даволаш, жарроҳлик амалиёти жараёнларини кузатиши улар тажрибасини бойитишга хизмат қилмоқда.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими М.Эсонов сўзга чиқди.
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...