Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2023 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3

Диагностика самарадорлиги ортмоқда

09.07.2015

Бугун ОИВ инфекцияси тарқалиши умуминсоният саломатлигига таҳдид солаётган муаммолардан биридир.

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ОИВ/ОИТС касаллиги тарқалишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу мамлакатимизда мазкур муаммога қарши курашишнинг мустаҳкам ҳуқуқий ва моддий-техник асослари яратилгани ва олиб борилаётган профилактик тадбирлар самарасида ўз ифодасини топмоқда.

Наманган вилоятида бу касалликнинг олдини олиш борасидаги қонун ва бошқа қонуности ҳужжатлари асосида тизимли ишлар олиб борилаётир. Бу ҳақда вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг бош шифокори Муҳаммаджон Ашурматов ЎзА мухбирига қуйидагиларни гапириб берди:

– Вилоятда ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ишлар Президентимизнинг 2008 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил қилинган. Мазкур ҳужжат ОИТСга қарши курашиш борасида ягона тизимни шакллантириш, аҳолини инфекциядан ишончли ҳимоя қилиш ва унинг зарурий профилактикасини таъминлаш, ОИТС марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Марказимиз эски бинонинг тўртта хонасида фаолият кўрсатар, турли бўлим ва лабораториялар, мутахассислар ноқулай меҳнат шароитида ишлар, бу турли муаммолар туғдирарди. 2010 йилда марказ учун икки қаватли алоҳида бино ажратилиб, тубдан реконструкция қилинди, зарур тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди. Бугунги кунда марказда замонавий тарзда жиҳозланган эпидемиология ва мониторинг, методик, профилактик ва эпидемияга қарши кураш, лаборатория, поликлиника бўлимлари фаолият юритмоқда.

Марказ лаборатория мажмуасида кенг кўламли таҳлиллар ўтказиш имконияти яратилди. Хорижда ишлаб чиқарилган микропланшетли ридер, амплификатор каби замонавий аппаратларда ИФА (иммунофермент анализ), ПЗР (полимераза занжирли реакция), биохимия, қон таҳлиллари, СД-4 ҳужайралари сонини аниқлаш амалиёти юқори савияда ўтказилмоқда. 2010 йилгача пойтахтда амалга ошириладиган СД-4 ҳужайралари таҳлили, антиретровирусотерапия амалиёти энди марказимизда мустақил ўтказилмоқда.

Яратилган кенг имкониятлар ОИВ касаллиги аниқланган ўчоқларда суриштирув ишлари олиб бориш, касалликнинг юқиш йўллари, юқтириш механизми, касаллик манбалари, мулоқотдаги шахсларни ўрганиш, касаллик тарқалишининг олдини олиш, даволаш муассасаларида назорат ўрнатиш, ОИВ инфекцияси аниқланган беморларни диспансер назоратига олиш ва даволаш, қонларнинг бирламчи таҳлилини ўтказиш бўйича амалиётлар самарасида ўз ифодасини топаётир.

Шуни таъкидлаш жоизки, ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишда тарғибот-тушунтириш ишлари муҳим омил бўлмоқда. Марказ мутахассислари томонидан бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Наманган вилояти филиали ҳамкорлигида ОИВ инфекцияси ва гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича кенг кўламли санитария-тарғибот ишлари олиб борилди.

Маҳаллалар, таълим ва тиббиёт муассасалари, ташкилот ва корхоналарда ОИВ инфекцияси ва унинг юқиш йўллари, профилактикаси, соғлом турмуш тарзи мавзусида маъруза ва суҳбатлар ташкил этилди. Ҳар ойда иккита туманда туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни соғломлаштиришга қаратилган саломатлик ҳафталиги ўтказилмоқда. Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Наманган вилояти филиали, вилоят она ва бола скрининг маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирларда маҳаллалар аҳолиси, касб-ҳунар коллежи, умумтаълим мактаблари ўқувчилари қамраб олинди.

Қисқача айтганда, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлар туфайли амалга оширилаётган профилактика ва диагностика йўналишидаги ишлар ўз самарасини бермоқда.

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...