Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Транспорт воситаларидан жабрланганлар учун суғурта тўлови кафолатланди
Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 26 мартда қабул қилинган Сенат томонидан 2015 йил 15 майда маъқулланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида ги қонуннинг асосий мақсади ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, ташувчи йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш бошлангунига қадар, ушбу Қонунда белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурталаши шарт.
Агар ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига мувофиқ ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш юзасидан белгиланган суғурта пулидан кам бўлмаган миқдорда суғурталанган бўлса, уларга нисбатан ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти татбиқ этилмайди.
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси оммавий шартномадир. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ташувчи ва суғурталовчи ўртасида тузилади. Мазкур шартномани тузиш учун ташувчининг ёзма шаклдаги аризаси асос бўлади. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасида кўрсатилиши лозим бўлган шартларнинг тўлиқ эмаслиги учун жавобгарлик суғурталовчининг зиммасида бўлади. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бир йил муддатга тузилади.
Қуйидагилар оқибатида ташувчи фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши ушбу Қонунга мувофиқ суғурта ҳодисаси бўлмайди:
маънавий зарар етказилганлиги ва (ёки) бой берилган фойданинг ўрнини қоплаш мажбурияти юзага келганлиги;
нодир ва бошқа ноёб буюмларга, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ва металлардан ишланган буюмларга, диний қадриятга эга буюмларга, санъат асарларига, қўлёзмаларга, ноёб аудиовизуал асарларга ҳамда интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижаларига, қимматли қоғозларга, нақд пулларга, шу жумладан чет эл валютасига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг йўқ қилинганлиги;
йўловчининг суғурта ҳодисасини юзага келтиришга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлари натижасида унинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги.
Суғурталовчи ташувчига ўзи тўлаган суғурта товони миқдорида қуйидаги ҳолларда регресс талаби қўйиш ҳуқуқига эга, агар зарар йўловчиларни белгиланган тартибда тасдиқланмаган йўналиш бўйича ташиш оқибатида етказилган бўлса, ёки ташувчининг транспорт воситасини бошқарган шахс йўловчиларни ушбу транспорт воситасини бошқариш учун тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган ҳолда ташиши оқибатида етказилган бўлса.
Шунингдек, Қонун билан ташувчининг фуқаролик мажбуриятлари ва ҳуқуқлари аниқланган.
Шуни ҳисобга олиш керакки, Қонун расмий нашр қилингандан кейин 6 ой мобайнида кучга киради.
Манба: www.norma.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...