Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

Мадина – йилнинг фаол ҳамшираси

27.05.2015

«Ҳамшира – 2015» республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари кенгаши ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг шаҳар бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда тегишли давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари, шифокорлар, ҳамширалар, журналистлар иштирок этди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Б.Мамажонов ва бошқалар мамлакатимизда мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш, соҳага замонавий тиббий технологияларни кенг жорий этиш, тиббий-профилактика ёрдами сифати ва самарадорлигини юксалтиришга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотлар аҳоли саломатлигини муҳофазалашда юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги «2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги қарори ва «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида бу борадаги ишлар тобора кенгаймоқда.

Бугунги кунда пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида қарийб йигирма бир минг ҳамшира аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Уларнинг билим ва малакасини янада юксалтириш, тиббиёт коллежларида ёшларга жаҳон андозалари бўйича билим бериш, устоз – шогирд, коллеж – корхона алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Танловнинг Тошкент шаҳар босқичи юқори савияда ташкил этилди. Унда туманларда ғолиб бўлган ўн бир нафар ҳамшира ўзаро баҳслашди. Танловнинг амалий қисми пойтахтимиздаги 7-шифохонада ўтказилди. Унда ҳамшираларнинг иш тажрибаси синовдан ўтказилди. Тиббиёт ходималарининг назарий билими, маънавий дунёқараши, сиёсий-ижтимоий, ижодий салоҳиятига ҳам эътибор қаратилди. Яшнобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамшираси Мадина Сайфиддинова барча шартларни тўлақонли бажариб, биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...