Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

Мамлакатимиз тиббиётининг жаҳондаги эътирофи

20.05.2015 2015 йилнинг 4 -май куни мамлакатимиз пойтахтида Ўзбекистон фтизиатр ва пульмонологлари VIII съезди очилди.Уч кун давом этадиган анжуманнинг асосий тадбирлари “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида ўтказилади.

Анжуманда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби махсус элчиси Мишель Казачкин, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти Европа минтақавий бюроси директорининг махсус вакили Хайк Никогосян, Россия респираторлар жамияти раҳбари, Россия пульмонология илмий-амалий институти директори, Россия фанлар академияси академиги А.А.Чучалин ҳамда АҚШ, Буюк Британия, Дания, Италия, Франция, Германия, Чехия, Голландия, Хитой, Жанубий Корея, Хиндистон каби жаҳоннинг 18 та давлатининг шу соҳада фаолият кўрсатаётган 90 нафарга яқин таниқли олим ва нифузли мутахассислари иштирок этишмоқда.

Бугун юртимизда саломатликдек бебаҳо бойликни асраб-авайлаш, маънан ҳамда жисмонан соғлом авлодни камол топтириш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганлиги ҳам бежиз эмас, аслида. Негаки, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар буюк келажак барпо этиш йўлидаги залворли қадамлардандир.

Кенг жамоатчилик орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш ва юқумли хасталиклар тарқалишининг олдини олишга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар туфайли эса юртимизда сўнгги йилларда сил, гепатит ва шу каби эпидемиологик хасталиклар билан умумий касалланиш ҳолатлари сезиларли даражада камайди.

Энг муҳими, келгусида ҳам ушбу йўналишдаги асосий вазифалар, яъни аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан муҳофаза қилишнинг профилактик тадбирларини кучайтириш, онкологик ҳамда сил касалликларига қарши хизматлар муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни барвақт аниқлаш ва даволашнинг самарали тизимини шакллантириш кўзда тутилган.

Президентимиз ташаббуси билан 2009 йилда ташкил қилинган Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳам бу борадаги долзарб масалаларни ҳал этишга улуш қўшаётган шифо масканларидан бири. Марказ республикамизда фтизиатрия хизматини такомиллаштириш, хусусан, сил ва сурункали носпецифик ўпка касалликларига қарши курашиш, мазкур хасталикларни энг замонавий муолажалар асосида самарали даволашга хизмат қилувчи етакчи илмий муассаса ҳисобланади. Бугун тиббий масканнинг ёш, иқтидорли мутахассислари силга қарши курашнинг илғор усуллари ва жарроҳлик амалиёти бўйича АҚШ, Буюк Британия, Германия, Голландия, Малайзия,Жанубий Корея, Россия сингари кўплаб мамлакатларнинг нуфузли клиникаларидаги ҳамкасблари билан мунтазам тажриба алмашмоқдалар.

Шу ўринда эътироф этиш жоизки, бугун жаҳон миқёсида сил касалликларини даволаш самараси 85 фоизни ташкил қилади. Юртимизда эса ушбу кўрсаткич 87 фоизга етди. Бундай ижобий ўзгаришларга ўз-ўзидан эришилаётгани йўқ, албатта. Давлатимиз томонидан соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ва мақсадли дастурлар асосида белгиланган вазифалар ижроси таъминланаётгани ютуқлар омилидир

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллиги билан касалланишни камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, ушбу йўналишдаги тиббий хизмат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди. Қарорга асосан, жойлардаги сил касалликлари шифохоналарида қурилиш-реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди, уларнинг ҳар бирини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Айни мақсадда 2011 йили республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази тубдан қайта таъмирланиб, ҳавас қилса арзигулик имкониятларга эга бўлди. Марказнинг таъмирлашдан сўнг очилиш маросими пойтахтимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиум доирасида бўлиб ўтди. Шу муносабат билан ушбу тадбирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси каби жаҳоннинг нуфузли ташкилотлари, АҚШ, Хитой, Россия, Канада, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Филандия, Швецария, Испания, Дания каби дунёнинг 50га яқин мамлакатлар тиббиётининг етакчи вакиллари ҳам иштирок этишди.

Эътироф этиш жоизки, авваллари сил хасталигига чалинган беморлар 8-10 ойлаб шифохонада даволанган бўлса, бугун бу жараён ўрта ҳисобда 60 кун давом этади. Боиси, мамлакатимиз мутахассислари хасталикларни даволашда юқори технологияларга асосланган даволаш муолажалари ва жарроҳлик амалиётларини бажармоқдалар. Ўпка ва плевра касалликларида қўлланадиган пульмонэктомия, плеврэктомия, бронхоблокация, суяк ва бўғим хасталикларида бўғимларни эндопротезлаш, умуртқа пластикаси сингари илғор услублар шулар жумласидандир.

Барчага аёнки, бугун жаҳон тиббиёти экспертлари ҳар қандай хасталикни даволашдан кўра, унинг олдини олиш, профилактик чора-тадбирларни кучайтириш масаласига катта урғу бермоқда. Юртимизда ҳам бу борада салмоқли натижаларга эришилаётгани айни ҳақиқат. Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида Саломатлик ҳафталиги тадбирлари, она ва бола соғлиғи муҳофасига йўналтирилган бепул тиббий текширувлар мунтазам ташкил этилаётгани бунинг амалий ифодасидир. Бундай тадбирларда иштирок этаётган малакали мутахассислар кенг жамоатчиликка сил ва бошқа юқумли хасталикларнинг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилиш бўйича аниқ тавсиялар бермоқдалар.

Дарҳақиқат, бугун ҳар бир ҳудудда, жумладан, энг олис қишлоқ жойларда ҳам бирламчи тиббий текширувлар ўтказиладиган шифо масканлари фаолият кўрсатаяпти. Шу маънода хасталикнинг олдини олиш ёки уни барвақт аниқлаш имкони ҳар биримизда мавжуд, десак янглишмаган бўламиз. Ана шундай амалий саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, кейинги йилларда мамлакатимизда сил билан касалланиш кескин камайиб, хасталик туфайли ўлим ҳолатлари 3 баробар камайди.

Шу боис ҳам, ҳозирги кунда жаҳонда Ўзбекистон Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича глобал жараённинг фаол иштирокчиси сифатида 2000 йилда ўтган Мингйиллик самитида жаҳон мамлакатлари олдига қўйилган саккиз мақсад бўйича 88 устувор йўналишдаги вазифаларни изчил амалга ошираётган ва уларни бажариш борасида кўплаб кўрсаткичлар бўйича етакчи эканлиги эътирф этилмоқда.

Съезд доирасида пленар сессия ва симпозиумлар, давра суҳбатлари, дипломдан кейинги таълим ва ҳамширалик иши бўйича мулоқотлар, ёш олимлар танловлари ва маҳорат дарслари ўтказилиши мўлжалланган.

Хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган мазкур анжуманнинг расмий очилиш маросими “Туркистон” сароийда бўлиб ўтади.

Тадбир қатнашчилари бу ерда мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, жумладан, фтизиатрия ва пульмонология соҳасида эришилган ютуқларга бағишлаб ташкил этилган кўргазма билан танишадилар.

Хорижлик иштирокчилар Ўзбекистон фтизиатрия ва пульмонология соҳасида амалиётга татбиқ этилаётган замонавий усуллар, қўлланилаётган янгича ёндошувлар улкан натижалар бераётганини, бу дунёнинг бошқа кўплаб давлатлари учун намуна бўлиб хизмат қилишини ҳамда мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсат юксак самаралар бераётганидан далолат экани хусусида гапирдилар.

Анжуман очилишига бағишланган маросимда мамлакатимиз санъат усталари ҳамда ёш ижрочиларнинг концерт дастури ҳам намойиш қилинади.

Шунингдек, мамлакатимизда фтизиатрия ва пульмонология соҳасида яратилган тизим ютуқлари акс этган ҳужжатли фильм ҳам намойиш қилинади.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...