Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Соғлом авлод – келажак таянчи
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан пойтахтимизда фарзанд тарбияси, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида тиббий-ижтимоий жабҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар соғлом ва баркамол авлодни камолга етказиш, оилалар тинчлиги ва фаровонлиги, инсон манфаатларини таъминлашда муҳим омил бўлаётир. Бу жараёнда аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофазалаш, тиббиётнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Репродуктив саломатликни таъминлаш, соғлом авлодни дунёга келтириш учун етарли шарт-шароит яратиш борасида кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги «2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.
Тадбирда тиббий маданиятни юксалтириш орқали аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни камолга етказиш ҳамда миллат генофондини мустаҳкамлашга эришиш мумкинлиги қайд этилди.
– Фарзандларимизнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий етук авлод бўлиб улғайиши учун қулай шароит яратиш доимий эътиборда, – дейди «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг тиббий-ижтимоий маркази шифокори Насиба Ғаффорова. – Бу каби тадбирлар навқирон авлоднинг оилавий муносабатлар, турли иллатлар, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини англаб етишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мутахассислар томонидан ўқувчи-ёшларга аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар, ўсмирларнинг тиббий билимларини ошириш, оила ва жамиятда соғлом турмуш тарзини юксалтириш борасида тавсиялар берилди.
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...