Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2023 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Нуронийлар саломатлиги – доимий эътиборда

20.04.2015

Президентимизнинг жорий йил 26 мартдаги Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги фармойишига мувофиқ “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ўтказилаётган саломатлик ҳафталиги Фарғона вилоятида ҳам давом этмоқда.

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган тадбирга ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари, малакали шифокорлар жалб этилган.

Фурқат туманида саломатлик ҳафталиги юқори савияда ташкил этилди. Ногирон ва тиббий муассасага келиш имконияти бўлмаган нуронийлар ўз хонадонларида кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

– Мамлакатимизда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Одилжон Саидаҳмедов. – Ҳафталик давомида ушбу хайрли ишлар кўлами янада кенгайди. Бугунги кунга қадар мутахассислар уч юз нафардан зиёд нуроний, жумладан, 11 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийсини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Шифокорлар Ободон қишлоғида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Эргаш ота Ўсаровнинг хонадонида ҳам бўлди.

– Саломатлигимизни текшириш учун уйимизга келган шифокорлардан зарур маслаҳатлар олдик. Биз, кексаларга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз, – дейди Эргаш ота.

Ҳафталик доирасида уруш ва меҳнат фронти фахрийларига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан дори-дармонлар жамланмаси ҳам топширилмоқда.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...