Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Саломатлигимиз ўз қўлимизда
Сожиданинг бўйи етиб, ошиғи ҳам, совчилар ҳам кўпайди. Келганларга бир хил жавоб беришдан чарчаган Нормат ака билан Саодат опа охири оғиз солганлардан бирига розилик берди. Тўй тадориги бошланди.
Шундай фараҳли кунларнинг бирида Сожида уйдан хурсанд чиқиб, кўча муюлишида кутиб турган бўлғуси куёв ёнига борди. Кўришди. Кейин биргалашиб туман марказий шифохонасига йўл олди. Лекин...
Келинлик либосини кийишга илҳақ қизнинг қувончи узоққа чўзилмади. Яшин тезлигида бошланган тўй, шу тахлит тўхтади. Тиббий кўрик ҳамда узоқ давом этган текширишлардан кейин Сожида орттирилган иммунитет танқислиги синдромига чалингани маълум бўлди. У бу иллатни парентерал йўл билан, яъни ОИВ инфекцияси тушган косметика воситасидан фойдаланиш натижасида юқтириб олган экан...
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, ОИВ/ОИТС касаллиги тарқалишининг олдини олиш борасида Тошкент вилоятида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг 2008 йил 26 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги “2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.
Ушбу ҳужжатлар ижроси доирасида аҳоли ўртасида ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ёшларни ушбу хавфнинг аянчли оқибатларидан огоҳ этишда вилоят ОИТСга қарши кураш марказининг фаолияти алоҳида аҳамият касб этаётир. Марказнинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги биносида барча шароит яратилган. Шаҳар ва туманларда фаолият кўрсатаётган ҳудудий ОИТС диагностика лабораторияларининг капитал таъмирланиши мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар самарадорлигини янада оширди.
Марказ ходимлари ички ишлар, халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши фаоллари билан ҳамкорликда кенг кўламли тарғибот ишларини олиб бормоқда. “Саломатлигингизни асраш ўз қўлингизда”, “ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?”, “ОИТС – аср вабоси” каби бир қатор мавзуларда корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида мазкур касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, тарқалиши, унинг олдини олишга қаратилган суҳбатлар, учрашувлар ўтказилаётир.
Белгиланган тартибда олиб борилаётган бу ишлар самарасида ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарорлиги кузатилди ва касалланиш кўрсаткичи ўтган йилгига нисбатан қарийб 20 фоизга камайди.
Мутахассисларнинг фикрича, ОИВ одам организмининг иммун тизимини емиради. Натижада зарарланган организм ҳар қандай дардга қарши курашишга ожиз бўлиб қолади. Организмдаги табиий янгиланиш жараёни аста-секин тўхтайди. Жаҳон тиббиётида бу вируснинг асосан гиёҳвандлик ва бетартиб жинсий ҳаёт, ОИВ билан зарарланган қон, стерилланмаган тиббий ва нотиббий асбоблар орқали юқиши аниқланган. Бундан ташқари, вирус ОИТСга чалинган онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Касалликнинг энг хавфли даври – яширин пайти 8 ҳафтадан 5-12 йилгача давом этиши мумкин. Шу пайтда унинг бошқаларга юқиш хавфи ўта юқоридир. Бу ушбу иллатга қарши курашиш нечоғли мураккаб эканини кўрсатади.
– Биз ҳам ушбу фикрларга амал қилиб, асосий эътиборимизни аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратмоқдамиз, – дейди вилоят ОИТСга қарши кураш маркази масъул ходими Роҳила Юсупова. – Бу ишда тиббиёт муассасалари билан бирга таълим масканлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, маҳаллалар, жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этаётир. Биласиз, ноқонуний равишда хорижда ишлашга кетган кишиларнинг ОИВ ва бошқа юқумли касалликларни юқтириб олиш эҳтимоли жуда юқори бўлади. Боиси, уларда жинсий ва қон орқали юқадиган касалликлар, уларнинг олдини олиш йўллари билан батафсил танишиш имкони бўлмайди. Шунингдек, маданият, урф-одат ва қадриятлардаги тафовутлар, одамлар орасида ўзаро камситилишнинг мавжудлиги, ОИВ ва бошқа касалликларнинг олдини олиш бўйича маълумотлар, ҳимоя воситалари, тиббий хизматдан фойдалана олмаслик, тил билмаслик оқибатида баъзи муҳожирлар ана шу бало домига тушиб қолмоқда. Шу ўринда мамлакатимизда одам савдоси ва ноқонуний меҳнат муҳожирлигига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар бундай иллатларнинг камайишига самарали таъсир кўрсатаётганини таъкидлаш жоиз.
Айни пайтда узоқ вақт хорижий давлатларда бўлиб қайтган шундай фуқаролар билан бирга, никоҳдан ўтаётган ёшлар, ҳомиладор аёллар иштирокида ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган кўплаб тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилаётир.
Олиб борилаётган мазкур ишлар самарадорлигини янада ошириш учун вилоят ҳокимлиги қошида ОИВ инфекциясига қарши курашиш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси ва туманлардаги махсус тиббиёт муассасаларида “ишонч хона”лари ташкил этилди.
ОИВ/ОИТС инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларини муваффақиятли амалга ошириш жараёнида соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда шаҳар ва туманлардаги даволаш профилактика муассасалари ходимларидан 30 га яқинининг малакаси оширилди. Яна шунча мутахассис мамлакат ОИТСга қарши курашиш маркази ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган семинар-тренингларда иштирок этиб, билим ва кўникмасини бойитди.
Бир сўз билан айтганда, “аср вабоси”нинг олдини олиш учун ҳамиша сергак ва ҳушёр бўлиш, ёшларимизни халқимизнинг эзгу қадриятлари руҳида камол топтириш, саломатлигимизга доимо эътибор қаратиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...