Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2025 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4

Ахборот хизматлари: долзарб вазифалар

13.03.2015

Пойтахтимизда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан «Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш: давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда жамоат ташкилотлари ахборот хизматларининг салоҳиятини такомиллаштиришнинг устувор масалалари» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ахборот хизматлари салоҳиятини такомиллаштириш, иш фаолиятининг самарали усулларини ўрганиш орқали уларни юксак профессионал даражага чиқариш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ташкил этилган анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари, босма ва электрон ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда замонавий телекоммуникация технологияларини жорий этиш борасидаги изчил ишлар натижасида халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлиги 2014 йил бошига нисбатан 62 фоиз ўсди. Бу юртимизнинг барча ҳудудларида юқори тезликда маълумотларни узатишнинг энг замонавий технологияларини жорий этиш имконини бермоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда 350 интернет ОАВ фаолият кўрсатмоқда. Давлат органларининг веб-сайтлари уларнинг асосий ахборот манбаига айланган.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, кенг жамоатчиликни юртимизда амалга оширилаётган сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар тўғрисида тезкор хабардор қилиб бориш ахборот хизматларининг профессионал салоҳиятига боғлиқ. Семинар давомида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, «Электрон ҳукумат»ни шакллантириш, интерфаол давлат хизматлари ягона порталини ривожлантириш истиқболлари юзасидан амалий машғулотлар ўтказилди. Тадбир иштирокчилари ва экспертлар ахборот хизматлари фаолиятидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Манба: www.uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...