Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2

Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур

03.03.2015

4 март – “Соғлом авлод учун” ордени таъсис этилган кун

Фарзанд – оила қувончи, ҳаётимиз мазмуни. Унинг саломатлиги кўнгил хотиржамлиги, ҳаловатидир. Азалдан халқимиз боланинг дунёга келиши, унинг парвариши ва таълим-тарбиясига юксак эътибор қаратган. Ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш, эл ишига камарбаста, ватанпарвар, жисмонан чиниққан ва маънан етук авлодни камол топтириш умрбоқий қадриятларимизнинг асосини ташкил этади.

Давлатимиз раҳбарининг 1993 йил 4 март куни қабул қилинган фармонига мувофиқ таъсис этилган мустақил Ўзбекистоннинг илк ордени “Соғлом авлод учун” деб номланишида ҳам ана шу эзгу мақсад мужассам.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида миллат генофондини сақлаш ва яхшилаш, аҳолининг умр кўриш давомийлигини ва турмуш даражасини ошириш, соғлом зурриёдни дунёга келтириш ва тарбиялаш учун шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун шаҳару қишлоқларимизда фаолият юритаётган замонавий мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, болалар ижодиёти марказлари, спорт саройлари, тиббий муассасалар соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маънавияти юксак, ижодий-интеллектуал салоҳиятли авлодни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни беқиёс. Мамлакатимизда болаларнинг спорт билан шуғулланиши учун барча зарур шароитлар яратилган ва бу иш изчил давом этмоқда.

Ўзбекистонда навқирон авлод саломатлиги, камолоти ва истиқболи, оила, оналик ва болалик манфаатларини кучли ижтимоий ҳимоялаш борасидаги тизимли ва пухта ўйланган амалий чора-тадбирлар халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда. Ҳалқаро мусобақалар, йирик чемпионатлар, санъат ва маданият фестиваллари, ижодий танлов ва беллашувлар, интеллектуал олимпиадаларда навқирон юртдошларимиз фаол қатнашиб, Ватанимиз шарафини жаҳон миқёсида муносиб ҳимоя қилаётгани мамлакатимизда ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол шахсни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг ёрқин натижасидир.

“Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирлаш – бу жараёнга улкан ҳисса қўшаётган меҳридарё инсонлар меҳнатининг юксак эътирофидир.

Икки даражадан иборат мазкур орден билан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни яхшилаш, соғлом авлодни камол топтириш йўлида фидокорона хизмат қилаётган инсонлар мукофотланади. Мазкур орден билан бошқа давлатлар фуқаролари ҳам мукофотланиши мумкин.

Орденнинг тасвирида ўзига хос рамзий маъно-мазмун мужассам. Унинг ўнг қисмидаги қуёш нурлари фонида фарзандини опичлаб турган Она сиймоси акс эттирилган. Ватан тимсоли бўлган мунис волида меҳр ва хотиржамлик билан фарзандига термулиб ўтирибди, эзгу орзу-интилишлар рўёби бўлмиш беғубор гўдак эса қувонч ва иштиёқ билан нурга – эзгуликка талпинмоқда.

Орден бириктирилган дастанинг ички қисми яшил рангдаги товланувчи лента билан ўралган. Лентанинг ўртасида гуллаб турган ўрик новдаси тасвири туширилган. Гуллаётган ўрик новдаси – кўклам, табиатдаги, онгу тафаккуримиздаги уйғониш тимсоли. Бу тасвир яшариш ва янгиланиш рамзи бўлган яшил ранг фонида янада гўзал жило ва теран мазмун ифода этади.

Соғлиқни сақлаш, таълим, спорт соҳаларида самарали меҳнат қилиб, соғлом авлодни вояга етказишга муносиб ҳисса қўшаётган кўплаб ватандошларимиз “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланган.

“Соғлом авлод учун” ордени буюк келажагимиз ворисларини тарбиялашда юртдошларимизга куч-ғайрат бағишлайверади. Зеро, фарзандларини тинч ва осойишта юртда безавол, тани-сиҳатликда камолга етказиш, уларни эл корига ярайдиган инсонлар этиб тарбиялаш, бахту-камолини кўриш ҳар бир юртдошимизнинг эзгу орзусидир.

Манба: www.uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...