Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Аҳоли миннатдор
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни баркамол этиб вояга етказиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган саломатлик ҳафталиги ушбу мақсадларга – оилалар саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолини юқори малакали мутахассислар иштирокида чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш ва касаллик аниқланган шахсларни соғломлаштиришга қаратилгани билан, айниқса, аҳамиятлидир.
Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида Навоий вилоятида ўтказилаётган саломатлик ҳафталиги тадбирларида беморларга аниқ ташхис қўйилиб, самарали даволаниш бўйича тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилмоқда.
Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан ташкил этилган ҳафталикда Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамда Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббий муассасаларнинг малакали шифокорлари иштирок этаётир.
– Саломатлик ҳафталиги тадбирларида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари ҳамда уйида ётиб қолган кексаларни тиббий кўрикдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди шифокорлар гуруҳи раҳбари, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Мирзағолиб Тиллашайхов. – Тажрибали шифокорларимиз аҳоли, жумладан, кекса авлод вакилларига намунали тиббий хизмат кўрсатаётир.
– Тажрибали шифокорлар текширувидан ўтдим, улар аниқ ташхис қўйишди, – дейди Навоий шаҳрида яшовчи Муҳаммад Шобердиев. – Даволаниш учун йўл-йўриқлар берди. Давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик кўнглимизни тоғдек кўтармоқда.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...