Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2025
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

Меҳр ва эътибордан баҳраманд диллар

17.02.2015

“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида бошланган саломатлик ҳафталиги Сурхондарё вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Вилоятнинг Сариосиё ва Узун туманларидан бошланган ҳафталик доирасида Тошкент шаҳридан келган малакали мутахассислар маҳаллий шифокорлар ҳамкорлигида тиббий муолажага эҳтиёжманд аҳоли, айниқса, ёши улуғ инсонлар, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, уларнинг саломатлигини тиклаши учун амалий ёрдам кўрсатмоқда.

–Ушбу тадбир жойларда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётир, – дейди Узун тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Фахриддин Нормуродов. – Пойтахтдан келган жарроҳ, офтальмолог, кардиолог, невропатолог ва бошқа малакали шифокорлар биринчи галда кекса авлод вакилларини тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Касаллиги аниқланган фуқароларга керакли тавсиялар берилиб, даволаш чоралари кўрилаётир.

Сариосиё тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлиб ўтган кўрикка Узун ва Сариосиё туманлари ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролар, жумладан, ёши улуғ отахон ва онахонлар жалб этилди. Тоғли ва чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган имконияти чекланган беморларнинг уйларига бориб кўрикдан ўтказилгани, аниқланган касалликларни даволаш учун амалий ёрдам кўрсатилганидан аҳоли беҳад мамнун.

– Ёшим саксон еттида. Марказга бориб кўрикдан ўтишга соғлигим панд бермоқда, – дейди Сариосиё тумани Газарак маҳалласида истиқомат қилувчи Иззатой Самадова. – Оёқларимда дармон йўқ. Маҳаллий шифокорлар ҳолимдан тез-тез хабар олиб, зарур муолажаларни шу ернинг ўзида тавсия этаётир. Бетоблигимни эшитган бир гуруҳ пойтахтлик тажрибали мутахассислар уйимизга келиб, кўрикдан ўтказди. Фойдали маслаҳатлар берди. Бу ғамхўрликдан беихтиёр ўзимни бардам сеза бошладим. Илоҳим, барчага бирдек меҳр ва эътибор кўрсатилаётган Ўзбекистонимизга кўз тегмасин!

Саломатлик ҳафталиги Термиз шаҳри ва бошқа туманларда ҳам юқори савияда ўтказилмоқда.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...