Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2025 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4

Ишонч хоналари”га ишонч ортмоқда

17.02.2015

Ўғли Расулжон хориждан қайтганидан буён қўшнимиз Лобар опанинг бағри тўлиб қолди. Расулжон икки йилдирки, чет давлатлардан бирида меҳнат қилаётган эди. Лобар опа ўғлининг қайтишини қанчалар муштоқ бўлиб кутди-я. У ҳам тўй қилиб, келин туширишни, невараларини суйиб улғайтиришни ният қилганди.

Лобар опа чет элдан қайтган айрим фуқароларнинг турли юқумли касалликларга чалинганини эшитган экан, яқин қўшни бўлганимиз учунми у мендан ОИВ/ОИТС касаллигига текшириш мумкин бўлган ишончли ва қулай шифохона қаерда эканини сўради...

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги “2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришга хизмат қилаётир.

– ОИВ инфекцияси орттирилган иммунитет танқислиги синдроми касаллигини келтириб чиқаради, – дейди пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 7-оилавий поликлиника шифокори Александр Глазков. – Тиббиётда бу инфекциянинг асосан жинсий алоқа, ОИВ билан зарарланган қон, стерилланмаган асбоблар ҳамда вирус билан касалланган онадан болага юқиши аниқланган. Юртимизнинг барча ҳудудларидаги оилавий поликлиникаларда ташкил этилган “Ишонч хоналари” шифокорлари олиб бораётган тушунтириш ишлари самарасида ушбу хасталикни эрта аниқлаш, аҳолини самарали тиббий кўрикдан ўтказиш ва аниқ ташхис қўйиш имкониятлари кенгайди.

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ инфекцияси профилактикаси, хасталикка ташхис қўйиш, ушбу вирусни юқтириб олган беморларни бепул махсус даволаш, ижтимоий муҳофаза қилиш ва даволаш воситалари билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар сир сақланган ҳолда изчил амалга оширилмоқда.

Мирзо Улуғбек туманидаги 7-оилавий поликлиникада ташкил этилган “Ишонч хонаси”да ҳам мурожаат қилувчиларга ушбу иллатга қарши курашиш бўйича мунтазам тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Натижада аҳолининг тиббий онги ва маданияти юксалиб, ўз саломатлигига бўлган масъулияти ортмоқда.

...Лобар опа ўғлини шифохонадаги “Ишонч хонаси”да тиббий текширувдан ўтказганини ва ташхис натижалари ижобий чиққанини қувонч билан сўзлади. Энди тўй ҳаракатига тушган қўшнимиз юртимизда аҳоли саломатлиги йўлида яратиб берилаётган шарт-шароитлардан беҳад мамнун.

Дарҳақиқат, инсон буюк хилқат. Унинг саломатлигини асраш, соғлом турмуш кечириши учун барча шарт-шароитни яратиш энг асосий ва устувор вазифадир.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...