Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

Демократик ислоҳотларнинг ёрқин тасдиғи

15.11.2014

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти «Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш» рисоласини тақдим этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, етакчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган қатор халқаро ташкилотлар вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори Э.Солиҳов, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси А.Саидов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Д.Сабо ва бошқалар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида мустақилликнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ҳамда очиқ фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили асосида аҳолининг кенг қатламлари томонидан қўллаб-қувватланадиган мустақил, барқарор фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш учун барча зарур ташкилий-ҳуқуқий ҳамда моддий шароитлар яратилган.

Тадбирда фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишда уларнинг тутган ўрни ва аҳамиятини кучайтириш ушбу секторда рўй бераётган жараёнларни изчил мониторинг ва таҳлил қилишни тақозо этиши таъкидланди. Шу муносабат билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Ф.Эберт номидаги жамғарманинг (Германия) Марказий Осиёдаги ваколатхонаси кўмагида «Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш» рисоласи тайёрланиб, ўзбек, рус, инглиз ва немис тилларида чоп этилди.

Ушбу рисола ўтган йиллар давомида амалга оширилган мониторинг тадқиқотлари натижалари, статистик маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш асосида тайёрланган дастлабки нашрдир. Рисола беш бобдан иборат. Унда фуқаролик жамияти институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жамоатчилик назорати, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ривожлантиришдаги демократик жараёнлар ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда мустақил оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти тўғрисида батафсил ахборот тақдим этилган.

Институт мутахассисларининг таъкидлашича, мазкур рисолани тайёрлаш жараёни Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг бугунги ҳолатини тўла баҳолаш, демократик ислоҳотларни ривожлантиришда ушбу сектор институтларининг тутган ўрни ва аҳамиятини кучайтириш бўйича вазифаларни белгилаб олиш имконини берди.

– Рисола Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти ривожи ҳақидаги далил ва таҳлилларни ўз ичига олгани билан аҳамиятлидир, – дейди Ф.Эберт номидаги жамғарманинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Пеер Тешендорф. – Унда тақдим этилган маълумотлар мамлакатингизда ижтимоий муҳим масалаларни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни тобора кучайиб бораётганининг яна бир тасдиғидир.

Тадбирда рисолани ҳар йили чоп этиш Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ҳақидаги илмий ва амалий билимлар асосини шакллантиришга муҳим ҳисса бўлиб қўшилиши алоҳида қайд этилди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг бориши, ижтимоий-сиёсий ҳаётда рўй бераётган ўзгаришлар, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантиришни чуқур ўрганиш борасидаги тизимли ишларни давом эттиришни режалаштирмоқда. Булар навбатдаги рисолалар учун асос бўлиб хизмат қилади.

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...