Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Халқаро ҳамжамият Ўзбекистоннинг фаровонлик даражасини муносиб баҳоламоқда
2014 йил 4 ноябрь куни нуфузли «Legatum» халқаро институти (Буюк Британия) ҳар йили янгиланиб борадиган Дунё мамлакатларининг фаровонлик индексини эълон қилди. Бу индекс дунёнинг 142 мамлакати, ер юзи аҳолисининг 96 фоизини ва жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 99 фоизини қамраб олган. Бутун дунёда эътироф этилган усуллар асосида «Legatum» институти томонидан ишлаб чиқилган ушбу фаровонлик индекси аҳоли фаровонлиги учун шароит яратиш борасида 89 кўрсаткич бўйича дунё мамлакатларининг ютуқларини ифода этади.
Мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши, Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, халқимиз фаровонлигини изчил оширишга қаратилган алоҳида эътибор туфайли Ўзбекистон жаҳон фаровонлик рейтингида яна бир бор юқори поғонага кўтарилди. «Legatum» институти экспертлари томонидан ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур рейтингда 57-ўринни эгаллади ва бир йил ичида олти поғона юқорига кўтарилди (2013 йилда 63-ўрин эди).
Бунинг самарасида Ўзбекистон Республикасининг фаровонлик борасидаги бу йилги рейтинги Греция, Руминия, Украина, Мексика, Россия, Индонезия, Сербия, Озарбайжон, Грузия, Туркия ва бошқа кўплаб давлатлар рейтингидан ошиб кетди.
«Legatum» институти мамлакатнинг иқтисодиёт даражаси, тадбиркорлик фаолияти, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш тизими, фуқаролар хавфсизлиги даражаси ва ижтимоий капитал каби асосий кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда рейтингларни аниқлайди.
Ўзбекистоннинг умумий рейтинги 2010 йилга нисбатан 19 позицияга, «иқтисодиёт» кўрсаткичи бўйича эса 41 позицияга кўтарилди. Бу мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиш даражаси, аҳолининг иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболларига ишончи, сўнгги 5 йилда иқтисодий тараққиётда ижобий ўзгаришлар рўй бераётгани, шунингдек, банк ва молия тизимининг ишончлилиги каби кўрсаткичлар юқори даражага кўтарилгани самарасидир.
Рейтинг тузувчилар ўз бизнесини ташкил этиш учун бошланғич маблағ даражасининг пастлиги, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун жозибадорлик, аҳолининг молия институтларига ишончи каби кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистонни дунёнинг етакчи давлатлари қаторига киритди.
Рейтинг тузувчилар фикрига кўра, мамлакатимиз умумлаштирилган «ижтимоий тараққиёт» кўрсаткичи бўйича дунёда 16-ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди. Ўзбекистон ўрта таълим билан қамраб олиш, таълим сифати, соғлиқни сақлаш тизими, юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш, узоқ умр кўриш даражаси, шунингдек, болалар ўлимининг пастлиги, кам сонли миллатларга нисбатан бағрикенглик, оилаларнинг барқарорлиги каби йўналишлар бўйича юқори ижтимоий кўрсаткичларга эга.
Ўзбекистон аҳоли ҳуқуқларининг кафолатлангани, ҳукуматга, мамлакат мудофаа қобилиятига ишонч, болаларнинг таълим олиш имкониятлари, тўйиб овқатланиш, санитария шароитлари, шахсга ва аҳоли мулкига нисбатан жиноятчиликнинг пастлиги ва бошқа қатор муҳим кўрсаткичлар бўйича етакчи ўн мамлакат қаторидан жой олган.
Нуфузли халқаро институт томонидан берилган ушбу холисона баҳо ҳақли равишда истиқлолнинг дастлабки кунларидан Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жамиятимизнинг барча соҳаларида амалга ошириб келинаётган изчил ислоҳотлар самараларини, аҳоли фаровонлиги ва ҳаёт даражасини мутассил ошириш, мамлакатимизни изчил ривожлантириш учун барқарор иқтисодий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини акс эттиради.
Рейтингни тузишда БМТ, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, бошқа халқаро ташкилотлар ва таҳлил институтларининг объектив маълумотлари, шунингдек, «Legatum» институти томонидан ўтказиб келинаётган ижтимоий тадқиқотлар асосий манба бўлиб хизмат қилгани эътиборга олинадиган бўлса, Ўзбекистоннинг фаровонлик индекси бутун халқаро ҳамжамият томонидан муносиб баҳоланганини ишонч билан қайд этишимиз мумкин.
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...