Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Болалар табассуми учун
Мамлакатимизга ташриф буюрган “Operation Smile” халқаро хайрия ташкилотининг Сингапурда жойлашган бўлими тиббиёт мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Сингапур ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кўплаб йўналишларда, жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2007 йилнинг январь ойида Сингапур Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар кенг кўламли алоқалар ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни даволаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кўплаб халқаро ташкилотлар, йирик тиббий марказлар билан ҳамкорликда бу борада қатор тиббий-ижтимоий лойиҳаларни амалга ошираётир.
“Operation Smile” халқаро хайрия ташкилоти ана шундай ҳамкорлардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ушбу ташкилотнинг Сингапурда жойлашган бўлими ўртасида имзоланган ҳамкорлик битими доирасида тиббий кўрик ва муолажалар ташкил этилмоқда.
Мазкур ҳамкорликнинг мантиқий давоми сифатида Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида навбатдаги хайрия тадбири бўлиб ўтмоқда. Сингапурлик бир гуруҳ шифокорлар – пластик жарроҳ, анестезиолог, ортодантист, педиатр, реаниматологлар қарийб бир ҳафта мобайнида юқори лаб ва танглайида туғма нуқсони бор болаларни тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Жарроҳлик амалиёти зарур бўлганлар операция қилинади. Тадбир доирасида Сингапур шифокорлари клиника мутахассислари ва талабалар учун болалар пластик жарроҳлигига бағишланган маърузалар ҳам ўқийди.
– Ўзбекистонда тиббиёт соҳаси жадал ривожланиб бораётгани диққатга сазовор, – деди “Operation Smile” халқаро хайрия ташкилотининг Сингапурдаги бўлими ижрочи директори Талукдар Абхиманю. – Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар, ўзаро тажриба алмашинуви аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганидан хурсандмиз.
Учрашувда тиббиёт соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, биргаликда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...