Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5

Соғлом келажак пойдевори

01.11.2014

Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Оналар ва болалар саломатлигини асраш Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидандир. Бу борада давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Соғлом она – соғлом бола” концепцияси асосида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш, миллат генофондини мустаҳкамлашга йўналтирилган тадбирлар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.

2014 йилнинг мамлакатимизда Соғлом бола йили, деб эълон қилингани ва шу асосда махсус Давлат дастури қабул қилингани бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилмоқда. Фарғона вилоятида ҳам бу йўналишда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўн саккиз ёшгача бўлган ўғил-қизларга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ўтган йили замонавий бинога кўчиб ўтди. Марказ фаолияти кенгайиб, жарроҳлик, реанимация, ортопедия, пульманология, гастроэнтерология, кардиоревматология, неврология бўлимлари қаторига офтальмология ва урология бўлимлари ҳам қўшилди.

– “Соғлом бола йили” Давлат дастурида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш асосий вазифа сифатида белгиланган, – дейди марказ бош шифокори А.Абдураззоқов. – Жорий йилда марказда янги даволаш корпусининг қурилиши ниҳоясига етказилмоқда. Бунинг учун 2 миллиард 700 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарф этилаётир. Германиянинг KFW банки билан ҳамкорликдаги дастурга асосан марказ энг сўнгги замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланмоқда.

Тажрибали тиббиёт ходимлари кўрсатаётган сифатли тиббий хизмат самарасида болалар орасида учрайдиган касалликларни ўз вақтида аниқлаш, даволаш ва олдини олишга эришилаётир. Марказда ўтказилаётган анжуман, семинар ва тадбирлар соҳа ходимларининг малака ва тажрибасини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шифокорлар ташхис қўйиш ва даволаш билан бирга, шаҳар ва туманлардаги бирламчи шифо масканлари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзи бўйича тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Марказ ташаббуси билан жойларда ташкил этилаётган соғломлаштириш ҳафталикларида энг чекка қишлоқлар ёшлари, кам таъминланган оилалар фарзандлари, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилаётир.

“Соғлом она – соғлом бола” шиори остида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасида болалар ўртасида турли касалликларнинг кескин камайишига эришилмоқда. Буларнинг барчаси ҳаётимизни тубдан ўзгартириб, халқимизда эртанги кунга ишонч туйғусини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...