Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2025
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

Она ва бола саломатлиги йўлида

18.10.2014

Тошкент вилоятида «Респиратор касалликларга чалинган болаларни санатор-курорт даволаш ва тиббий реабилитацияси бўйича долзарб масалалар» мавзусида халқаро семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ташкил этилган семинарда Хитой, Польша, Чехия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон каби мамлакатлардан ташриф буюрган соҳалар вакиллари, эксперт ва олимлар иштирок этди.

Тадбирда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланди. Соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимизнинг ўртача умр кўриш даражаси ошиб, оналар ва болалар саломатлиги янада яхшиланишига хизмат қилмоқда.

– Мамлакатимизда аёлларни соғломлаштириш, хотин-қизлар ва болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича юқори натижаларга эришилмоқда, – дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева. – Ўтган йиллар давомида болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш босқичма-босқич амалга оширилиб, кўплаб юқумли хасталикларга барҳам берилди.

Тадбирда мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, респиратор касалликларга чалинган болаларни санатор-курорт даволаш ва тиббий реабилитацияси бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

– Ўзбекистонда ёш авлод камолоти, хусусан, уларнинг соғлом ва бақувват бўлиб вояга етишини таъминлаш бўйича ибратли ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўлдик, – дейди Чехия тиббий-техника фанлари академияси академиги Марина Хлуднева. – Чехия ҳам Ўзбекистон каби курорт муассасалари билан машҳур. Мамлакатингизда она ва болани биргаликда соғломлаштириш борасида тўпланган ғоят бой тажрибани ўрганиш биз учун муҳим.

Семинар доирасида хорижда ишлаб чиқарилган тиббий ускуналар кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбир қатнашчилари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг диққатга сазовор жойлари ҳамда касаба уюшмалари тизимидаги санаторийлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...