Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Ахборот тизимлари ва дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиш соҳасига чет эл инвестициясини жалб қилиш тўғрисида
Юқори технологияли соҳаларни ривожлантиришни жадаллаштириш, иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда дастурий таъминот воситаларини кенг жорий қилиш учун шароит яратиш, “электрон ҳукумат” ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари комплексини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2014 йилнинг 19 сентябр куни “Ахборот тизимлари ва дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиш соҳасига чет эл инвестициясини жалб қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил Жанубий Кореяга ташрифидан сўнг икки мамлакат ўртасида алоқа-ахборотлаштириш соҳасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган эди. Хусусан, бугунги кунда юртимизда «электрон ҳукумат» тизимини жорий қилишда БМТнинг мамлакатларда “электрон ҳукумат”ни ривожлантириш бўйича давлатлар рейтингида бир неча йиллардан буён пешқадам бўлиб келаётган Корея Республикаси давлатимизнинг яқин ҳамкори ҳисобланади.
Жорий йилнинг июн ойида Жанубий Корея Президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда ахборот технологиялари соҳасида Кореянинг етакчи - «LGГ CNS Co.,Ltd.» компанияси ўртасида “электрон ҳукумат” тизими ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг реал сектори учун ахборот тизимлари, дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган «ЛГ CNS Узбекистан» қўшма корхонасини ташкил қилиш тўғрисида англашув Меморандуми имзоланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорига мувофиқ, «ЛГ CNS Узбекистан» қўшма корхонаси жорий йилнинг охирига қадар ўз фаолиятини бошлайди.
Қўшма корхона қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, аппарат-дастурий комплексларининг ўрнатилиши ва жорий қилиниши, шунингдек “электрон ҳукумат” тизими доирасида ва иқтисодиётнинг реал сектори учун лойиҳавий ва техник ҳужжатлар ишлаб чиқилишини таъминлаш бўйича тизимли интегратор вазифасини бажариш;
- “Электрон ҳукумат” тизими ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори учун ахборот тизимлари комплекси ва дастурий маҳсулотларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий қилинишини амалга ошириш доирасида халқаро талаблар асосида кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш;
- «LG CNS Со.,Ltd.» компанияси тажрибаси асосида халқаро талабларга мос дастурий маҳсулотлар ва лойиҳаларни тизимли интеграциялаш соҳасида экспорт салоҳиятини юксалтириш.
Маълумки, сўнгги йилларда ахборот-коммуникация технологиялари учун халқаро стандартларга мос дастурий таъминот воситаларини республикада ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, сифатли, рақобатбардошли дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш юзасидан мамлакатимиз ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек уларнинг маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда илдам силжитишга кўмаклашиш мақсадида маҳаллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчиларга қатор имтиёзлар берилмоқда. Ўарорда «LG CNS Узбекистан» қўшма корхонаси мазкур божхона ва солиқ тўловлари, Ўзбекистонда “электрон ҳукумат” тизимини самарали жорий қилишга оид қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзларидан фойдаланиши кўзда тутилган.
2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастури меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, аҳолининг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатини электрон шаклда амалга оширишини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимида «ягона ойна» принсипини жорий этиш каби йирик лойиҳаларни ўз ичига олган. Бу лойиҳаларни амалга ошириш ўз навбатида миллий ахборот-коммуникация тизимининг асосини ташкил этувчи маҳаллий дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантиришни тақозо этади.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, «LG CNS Узбекистан» корхонаси ҳамкорликда маҳаллий дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчиларини жалб қилган ҳолда мамлакатимизда эҳтиёж мавжуд дастурий маҳсулотларни маҳаллийлаштириши белгиланган.
LG корпорацияси томонидан 1987 йилда асос солинган LG CNS компанияси бугунга келиб ахборот технологиялари соҳасининг консалтинг, тизим ва тармоқ интеграцияси, бизнес жараёни ва ахборот технологиялари ауцорсинги, компютер инженеринги ва бошқа қатор йўналишларда жаҳоннинг етакчи муассасаларидан бирига айланди. LG CNS айни вақтда Корея Республикасида ахборот технологиялари хизматларини кўрсатувчи энг йирик компания ҳисобланади. Компания Корея ҳукумати ва иқтисодиёти, аҳоли турмуш тарзи ва саноатини автоматлаштиришга оид тадбирларнинг аксариятини, хусусан Корея миллий иқтисодиёт ахборот тизими, марказлашган миллий солиқ тизими, миллий патентлаштириш тизими, электрон паспорт ва фуқароларни рўйхатга олиш тизими, почта ва логистика тизими ва бошқа аҳамиятли лойиҳаларни амалга оширган.
Айтиш мумкинки, АКТ соҳасида жаҳоннинг етакчи муассасалари билан яқиндан ўрнатилган ҳамкорлик мамлакатимиз давлат бошқаруви, иқтисодиёт жабҳалари, аҳоли турмуш тарзида ахборот-коммуникация технологияларини илғор тажрибалар асосида муваффақиятли жорий қилиш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош, сифатли миллий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва устувор йўналишларини белгилашга хизмат қилади.
Source: gov.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...