Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Оналик ва болалик – давлат муҳофазасида
Мамлакатимизда ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 1 июлда қабул қилинган “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуруламал бўлаётир.
– Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳот қилиш жараёнида оналик ва болаликни муҳофазалаш, ногиронликнинг олдини олиш, тиббий хизмат сифатини такомиллаштириш, даволаш ва ташхис хизмати кўрсатишда замонавий технологиялардан оқилона фойдаланишга қаратилаётган эътибор юксак самара бермоқда, – дейди Навоий вилояти скрининг маркази раҳбари Маҳфуза Ҳамроева. – Бу борада “Она ва бола скрининги” дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Ушбу дастур доирасида ташкил этилган ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган она ва бола скрининги марказида ҳомиладор аёл ва чақалоқлар тиббий текширувдан ўтказилмоқда. Бу ирсий ва туғма хасталикларнинг, ногиронликнинг олдини олиш, она ва бола саломатлигини муҳофазалаш, соғлом фарзандларни дунёга келтириш ва камолга етказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир.
Вилоятда ҳомиладор аёлларни скрининг текширувига кенг жалб қилиш ва тиббий кўрикларни ўз вақтида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада нуқсонли туғруқлар ва ирсий хасталиклар сезиларли даражада камайишига эришилди. “Соғлом она – соғлом бола” тамойили асосида жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда қарийб 7 минг 600 нафар ҳомиладор аёл скрининг текширувидан ўтказилди.
Туғма ногиронликни буткул бартараф этишда қишлоқ врачлик пунктлари, тиббиёт бирлашмалари таркибидаги оилавий поликлиникаларда ўтказилаётган учрашув ва тадбирлар алоҳида аҳамият касб этаётир.Туғруқ муассасаларида генетик касалликлар ва ногиронликнинг олдини олиш мақсадида чақалоқлар ҳам белгиланган муддатда тиббий текширувдан ўтказилади. Жумладан, айни пайтга қадар 3 минг 763 нафар чақалоқ кўрикка жалб этилди.
– Фарзандининг тўрт мучаси бутун, ҳар томонлама соғлом туғилиши ота-она учун катта бахт, – дейди карманалик Шаҳло Эгамбердиева. – Скрининг марказида шифокорлар замонавий тиббий ускуналар ёрдамида ҳомилам қандай ривожланаётгани ҳақида аниқ маълумотларни айтиб, зарур маслаҳат ва тавсиялар берди. Кўнглим хотиржам бўлди. Соғлом турмуш қоидаларига риоя қилиш нақадар муҳим эканини англадим, туғилажак фарзандим олдидаги масъулиятни янада чуқурроқ ҳис этдим.
Вилоят скрининг маркази мутахассислари жойлардаги тиббий муассасалар ходимлари билан ҳамкорликда маҳалла ва қишлоқларда, ўқув масканларида бўлиб, "Скрининг маркази фаолияти", "Тиббий маданият – соғлом турмуш гарови" каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этмоқда. Олиб борилаётган тушунтириш ишлари ногирон бола туғилишининг олдини олиш, оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш, пировардида навқирон авлоднинг баркамол вояга етиши учун кўмаклашишга йўналтирилгани билан, айниқса, аҳамиятлидир.
Источник: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...