Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

Соғлом бола – мустаҳкам оила меваси

10.09.2014

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши ва партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Соғлиқни сақлаш ҳамда Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда “Фуқаролар репродуктив саломатлигини яхшилаш – мустаҳкам оила ва соғлом бола парваришининг кафолати” мавзусида видеоконференция ўтказилди.

Унда депутатлар, партия сиёсий кенгаши аъзолари, Республика репродуктив саломатлик маркази, “Оила” илмий-амалий маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Айни вақтда видеоконференцияни онлайн режимида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кенгашлари фаоллари, ҳамкор ташкилотларнинг жойлардаги бўлимлари мутасаддилари кузатиб борди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари С.Турсунов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам кўламини ошириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатимизда жисмонан соғлом, маънан баркамол авлодни шакллантиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури ва давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда дастуриламал бўлмоқда.

Мамлакатимизда муваффақиятли амалга оширилаётган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллий моделини бутун жаҳон эътироф этмоқда. Ўзбекистон ёш авлод саломатлиги йўлида энг кўп ғамхўрлик кўрсатаётган давлатлар ўнталигига киргани бунинг яққол ифодасидир.

Ёш авлод ўртасида дифтерия, қоқшол, полиомиелит каби касалликларга бутунлай барҳам берилди. 14 ёшгача бўлган болаларнинг деярли 100 фоизи йилига икки марта, туғиш ёшидаги аёллар ҳар йили чуқур тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

– Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза этишнинг зарур ҳуқуқий-меъёрий ва ташкилий асослари яратилган, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Ботирова. – Уларнинг ҳаётимизда ўз аксини топаётгани мамлакатимизда оналар ва болалар ўлими кўрсаткичларининг 3,2 баравар, ирсий ва туғма нуқсонли болалар туғилиши 2000 йилга нисбатан 1,8 баробарга камайгани, 2 ёшгача бўлган болалар бепул эмланаётгани, ўғил-қизларимизнинг ҳар томонлама соғлом, бақувват ва баркамол бўлиб ўсаётганида яққол намоён бўлаётир.

Анжуманда аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш тизимини янада такомиллаштириш, ёшларда соғлом оила қуриш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш кўникмаларини кучайтириш, жойлардаги мавжуд камчиликларни ҳал этишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...