Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Соғлом оила – жамият таянчи
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Республика «Оила» илмий-амалий маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирликлари, Маънавият тарғибот, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказлари, Дин ишлари бўйича қўмита, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат тузилмалари вакиллари, олимлар, мутахассислар, журналистлар иштирок этди.
Республика «Оила» илмий-амалий маркази директори вазифасини бажарувчи Ҳ.Мамадалиева, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Н.Тожибоева, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси ўринбосари Г.Алимова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оила институтининг ўрни ва ролини юксалтириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, оилалар фаровонлигини оширишга қаратилаётган доимий эътибор жамият тараққиётини юксалтиришнинг муҳим омили бўлаётганини таъкидлади.
«Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида бу йўналишдаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни тиббий-ижтимоий муҳофазалаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, никоҳдан олдинги тиббий кўрикларни тўлақонли ташкил этиш, ажримларнинг олдини олиш, оилаларда руҳий-ижтимоий, маънавий муҳитни янада яхшилашда мутахассислар, шифокорлар, экспертлар томонидан амалга ошириладиган маънавий-маърифий, ҳуқуқий-психологик тарғибот тадбирларининг аҳамияти катта. «Соғлом бола йили» Давлат дастурида ана шу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланган.
Республика «Оила» илмий-амалий маркази ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бу йўналишда изчил иш олиб бораётир. Жумладан, «оила – маҳалла – таълим муассасаси» ҳамкорлигини ривожлантириш, оилада болалар тарбиясига эътибор, боланинг шахс сифатида шаклланишида миллий қадриятларнинг ўрни, оилавий низоларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги самаралари, соғлом оилани шакллантириш ва унинг маънавий асосларини мустаҳкамлашнинг долзарб механизмларига бағишланган етмишдан зиёд илмий-амалий анжуман, давра суҳбати, семинар, мулоқот ва учрашувлар ташкил этилди. Оммавий ахборот воситаларида чиқишлар уюштирилди. Тўй ва маросимларни ўтказиш бўйича ижтимоий-психологик сўров ўтказилиб, натижалари таҳлил этилди.
Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда оилада фарзанд тарбияси, ёшларда маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришда оиланинг ўрни, соғлом бола туғилиши ва унинг камолга етишини таъминлашда ота-она масъулияти, экологик тарбия ва тиббий маданиятни шакллантириш, оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий, психологик-ижтимоий жиҳатлари каби долзарб масалалар қамраб олинган ўнта қўлланма ва рисола чоп этилди. Тадбир доирасида ушбу янги нашрларнинг тақдимоти ўтказилди.
Матбуот анжуманида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида «Соғлом бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги вазифалар хусусида сўз юритилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...