Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2020 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1

Болалар саломатлигига эътибор

27.08.2014

“Тошкент” халқаро аэропортидан турли касалликларга чалинган бир гуруҳ болалар бепул даволаниш учун Германияга жўнаб кетди.

Мазкур хайрия тадбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ўртасида 2002 йилда ўрнатилган ҳамкорлик доирасида ўтказилмоқда. Ушбу ташкилотлар ҳамкорлигидаги бундай хайрли саъй-ҳаракатлар ўсиб келаётган ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болаларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун қулай шароит яратишга қаратилган.

Президентимиз Ислом Каримов томонидан Соғлом бола йили деб эълон қилинган жорий йилда бу борада амалга оширилаётган ишлар кўлами янада кенгайди. Масалан, шу йилнинг ўтган даврида “Соғлом авлод учун” фонди ва унинг ҳамкорлари кўмагида мамлакатимизда лаб-танглай нуқсони билан туғилган 172 нафар, шунингдек, турли туғма ортопедик касалликлари бор 15 ёшгача бўлган 204 нафар бола операция қилинди.

– Жорий йилнинг апрель ойида мамлакатимизга “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти мутахассислари ташриф буюриб, кам таъминланган 450 нафар болани тиббий кўрикдан ўтказди, – дейди “Соғлом авлод учун” фондининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Жумабек Нуров. – Ўнлаб болалар чет элда даволаниш учун Германия клиникаларига босқичма-босқич жўнатилади. Ҳозиргина халқаро мутахассислар ва фондимиз ходимлари ҳамроҳлигида 15 нафар бола Германияга жўнаб кетди.

Даволаниш учун юборилган болалар орасида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманидан 10 ёшли Медет Байзахов ҳам бор. Икки йил аввал кучли куйиш оқибатида жароҳат олган Медетга шифокорлар ўз вақтида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатмаганида бола бир умр ногирон бўлиб қолиши мумкин эди. Ўтган йили боланинг ота-онаси “Соғлом авлод учун” фондига мурожаат қилди. Даволанишдан сўнг эса пластик жарроҳлик операцияси талаб қилинди.

– 2013 йилда хорижлик мутахассислар мени кўрикдан ўтказиб, даволаниш учун чет элга жўнатишга қарор қилди, – дейди Медет Байзахов. – Дастлаб, ота-онамсиз ёлғиз кетаётганимдан бироз хафа бўлдим. Аммо менга кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик туфайли олти ой қандай ўтиб кетганини сезмай қолдим. Энг муҳими, ушбу муолажалардан сўнг соғлигим анча тикланди. Энди даволанишнинг иккинчи босқичидан ўтиш учун жўнаб кетяпман.

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи 12 ёшли Абдулазиз Тўраевни отаси Эргаш Тўраев кузатиб қўйди. Барча ота-оналар каби у ҳам ўз фарзандининг тўлиқ соғайиб кетишига ишонади ва акция ташкилотчиларидан ғоят миннатдор.

– Яратиб берилаётган бундай шарт-шароитлар учун давлатимиз раҳбаридан чексиз миннатдормиз, – дейди Э.Тўраев. – Шифокорларимиз ўз вақтида ёрдам кўрсатмаганида ўғлим ҳозир ёнимда бўлмас эди. Абдулазиз болалигида кучли куйишдан жароҳат олган ва бунинг оқибатида ортопедик муаммолар юзага келган эди. Тузалиш учун эса операция талаб этилди. Бундай мураккаб операциялар дунёнинг бир неча мамлакатидагина амалга оширилар экан. Чет мамлакатлар билан муносабатларимиз тобора мустаҳкамланиб бораётгани самарасида ўғлимни энг яхши клиникалардан бирида даволаш имкониятига эга бўлдик. Шу билан бирга биз, ота-оналар ўзимиз учун фойдали хулосага келдик. Яъни фарзандларимизга, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга эътибор беришимиз лозим.

Таъкидлаш керакки, 2002 йилдан буён юртимиздан оғир ортопедик касалликларга чалинган, лаб-танглайида нуқсони бор ва кучли куйиш жароҳатини олган 249 нафар бола Германиянинг энг яхши клиникаларида даволаниб қайтди. Айни пайтда яна 18 нафар бола ушбу мамлакатда даволанмоқда ва уларнинг 6 нафари яқин кунларда ўз уйига қайтиб келади.

Манба: www.uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...