Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Эл саломатлиги-устивор вазифа
Эл саломатлиги-устивор вазифа
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мустақиллик йилларида мамлакатимиз тиббиёт тизимида эришилган натижалар ва истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соҳада изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар шифо масканларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, халқимизга кўрсатилаётган тиббий ёрдам кўламини кенгайтириш, жаҳон тиббиётининг энг илғор ютуқларини ўзлаштиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Ўтган йиллар давомида оналар ва гўдаклар ўлими уч баробардан ортиқ, туғма нуқсонли болалар туғилиши 1,8 марта камайгани бунинг ёрқин далилидир.
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори репродуктив саломатликни янада мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида янги имкониятлар эшигини очмоқда. Қарорда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини кучайтириш, замонавий ташхис усулларини жорий этиш, аёллар, болалар ва ўсмирлар касалликларининг олдини олиш борасида қатор долзарб вазифалар белгилаб берилди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда халқаро стандартларга жавоб берадиган ихтисослаштирилган шифохоналар ва уларнинг вилоят ҳамда туманлардаги бўлимларида юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам хизмати кўрсатишнинг ноёб тизими шакллантирилди. Туман ва вилоят даражасидаги тиббиёт муассасалари тармоғи оптималлаштирилди, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва малакали кадрлар билан таъминланган туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят кўп тармоқли шифохоналари ҳамда поликлиникалари ташкил этилди. Уч мингдан зиёд қишлоқ врачлик пункти қишлоқ аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни тубдан яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Соҳадаги яна бир муҳим ўзгариш бу соғлиқни сақлаш тизимида ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ташкил этилганидир. Жумладан, хирургия, урология, кардиология, кўз микрохирургияси, акушерлик ва гинекология, педиатрия, терапия ва тиббий реабилитация ҳамда бошқа марказларда юксак даражадаги касб тайёргарлигига эга кадрлар томонидан аҳолига замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Махсус давлат дастури доирасида барча вилоятларда замонавий она ва бола скрининги ва перинатал марказлари тармоғи ташкил этилган. Бу уларнинг саломатлик кўрсаткичлари янада яхшиланишида муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, болаларнинг 92 фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади. Кейинги беш йилда нонормал ривожланган болалар туғилиши 1,3 баробарга камайди. 6-15 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўткир респиратор вирус инфекциялари билан касалланиш 9,7 фоизга, пневмония билан 49,1, бронхит билан 32,8, сколиоз билан касалланиш 32,7 фоизга камайди.
Юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш ҳам доимий эътиборда. Соҳа ривожи учун давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар йилдан-йилга кўпаймоқда. 2013 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2010 йилга нисбатан 3,8 баробар ошди. Натижада уч юзга яқин тиббиёт объекти реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Матбуот анжуманида эришилаётган ютуқлар билан бирга соҳани янада ривожлантириш истиқболларига оид масалалар хусусида ҳам сўз юритилди, журналистларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарилди.
Манба: www.uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...