Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Энг самарали восита
Энг самарали восита
Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат самарадорлигини юксалтириш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИТС касаллиги тарқалишининг олдини олиш, унга қарши курашиш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилаётир.
Наманган вилоятида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Президентимизнинг 2008 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январда қабул қилинган “ОИТСга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмаси ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари асосида тизимли иш олиб борилмоқда.
– Фаол ёшлардан иборат “Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” кўнгиллилар гуруҳини шакллантирдик, – дейди “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши раиси Иброҳим Ҳожиев. – Мазкур гуруҳ вилоят ОИТСга қарши кураш маркази билан тузилган қўшма тадбирлар режасига мувофиқ жойларда ёшлар ўртасида ўтказилаётган тарғибот-тушунтириш тадбирларида мунтазам иштирок этиб келмоқда. Учқўрғон, Чуст, Тўрақўрғон туманларида ташкил этилган шундай тадбирларга 4 мингдан ортиқ ёшлар жалб этилди.
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ОИТС маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда уюштирилган “Мустақил ҳаётга соғлом қадам”, “Фарзанд тарбиясида мактаб, маҳалла ва оиланинг ўрни”, “Ёшлар ОИТС ва гиёҳвандликка қарши”, “Соғлом оилада соғлом фарзанд камол топади” ҳамда “Соғлом турмуш тарзи саломатлик гарови” каби мавзулардаги давра суҳбатлари, семинарлар, фестиваллар ўтказилмоқда. Уларда ёшларнинг бу борадаги билимлари оширилаётир.
Ёшларни салбий иллатлардан ҳимоя қилиш, турли юқумли касалликлар ҳақида билимини ошириш мақсадида “Ёшлар орасида ОИВ/ОИТС, гиёҳвандлик ва юқумли касалликларнинг олдини олиш” лойиҳасига талаба ва ўқувчилар, маҳалла ёшлари кенг жалб қилинмоқда. Лойиҳа доирасида ўтказилган тадбирларда уларга мавзуга оид тушунчалар берилиб, буклетлар тарқатилмоқда.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури ҳамда Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган йўналиш ва вазифалардан келиб чиқиб, бу борадаги тарғибот ишлари янада кучайтирилмоқда.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...