Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Эл саломатлиги йўлида
“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида Денов туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Сурхондарё вилоятининг экологик номақбул ҳудудларида болалар соғлиғи кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасини амалга ошириш” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Экоҳаракат фаоллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шифокорлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида жисмонан соғлом, маънавий етук авлодни вояга етказиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юксак самара бераётгани таъкидланди.
Мазкур лойиҳа ижтимоий буюртма асосида Узун, Сариосиё ва Денов туманларида амалга оширилади. Унинг доирасида мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган тиббий-илмий текшириш институтларининг тажрибали мутахассислари ҳудуд аҳолиси, хусусан, аёллар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказади.
– Узун, Сариосиё ва Денов туманларидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тавсияси асосида танлаб олинган “Ўзбекистон”, “Бобур”, “Янгиобод” қишлоқ врачлик пунктлари замонавий энергия қурилмалари – қуёш станцияси ва коллекторлари билан жиҳозланиб, узлуксиз электр энергияси ҳамда иссиқ сув билан таъминланади, – дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати марказий кенгаши гуруҳи раҳбари А.Саидмаҳмудова. – Аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш учун зарур тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилади. Аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилашга йўналтирилган ахборот-услубий материаллар тайёрланиб, нашр этилади.
Денов туманидаги “Ўзбекистон” қишлоқ врачлик пунктида саккиз малакали шифокор, 33 ўрта тиббиёт ходими ўн беш мингга яқин аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Уларнинг 4 минг 50 нафари фертиль ёшдаги аёллар, икки мингдан ортиғи бир-олти ёшгача ва 2 минг 338 нафари 7-14 ёшдаги болалардир. ҚВП “Саломатлик-2” лойиҳаси доирасида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.
– Тиббий муассасамизда аҳолига замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур шароит яратилган, – дейди қишлоқ врачлик пункти мудираси Меҳринисо Раимова. – Жорий йилнинг ўтган даврида аҳолининг 80 фоиздан ортиғи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тадбир доирасида Тошкентдан келган бир гуруҳ малакали мутахассислар мазкур қишлоқ врачлик пунктида оналар ва болаларни чуқурлаштирилган профилактик кўрикдан ўтказиб, касаллик аниқланган беморларга фойдали тиббий маслаҳатлар берди.
Шифокорлар Сариосиё туманидаги “Бобур”, Узун туманидаги “Янгиобод” қишлоқ врачлик пунктларида ҳам оналар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказди. Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда тиббий маданиятини юксалтиришга бағишланган суҳбатлар ташкил этди.
Манба : uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...