Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Аёлларга ва янги тўғилган чақалоқларга тиббий ёрдам сифатини оширишдаги тажрибалар алмашиш бўйича йиғилиш

17.06.2014

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги/Европа Иттифоқи/ЮНИСЕФ лар томонидан амалга оширилаётган “Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш хизматини такомиллаштириш, II фазаси” (СУОМиД) лойиҳасининг иккинчи фазаси доирасида аёллар ва янги тўғилганларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича бир қанча самарали тадбирлар амалга оширилмоқда.

Лойиҳа амалга татбиқ этилишидан олдин тиббий хизмат сифатини комплекс тарзда баҳолаш чора тадбирлари олиб борилди. Ушбу изланишлар «Lancet» журналида келтириб ўтилган оналар ва болаларга тиббий хизматни сифатли кўрсатиш учун, соғлиқни сақлаш тизимидаги асосий функцияни мустаҳкамлаш зарур,-деган хулосани тўғри эканлигини исботлади.

Лойиҳани амалга ошириш даврида тўғруқхоналарда фаолият кўрсатаётган мутахассисларни самарали перинатал жараёнларини ўтказиш, критик ҳолат аудити (АКС), BABIES матрицасидан фойдаланиш бўйича ўқитиш масаласига катта эътибор қаратилди.

Тиббий ходимларни ўқитиш асосан охирги исботланган далиллар асосидаги билимлар ва клиник малакаларни ўзлаштиришга йўналтирилди. Бундан ташқари АКС ва BABIES бўйича олиб борилган тренинглар доирасида олинган билимлар тиббий муассасалар ходимлари ва уларнинг раҳбарларига тиббий ёрдамнинг кучли ва кучсиз томонларини, тиббий хизматлар сифатини оширишга қаратилган тадбирларни самарали режалаштиришга имкон яратди.

СУОМиД лойиҳасининг биринчи фазасини амалга ошириш, шунингдек 2013-2014 йилларда иккинчи лойиҳанинг иккинчи фазасини татбиқ этиш аёллар ва янги тўғилган чақалоқларга сифатли хизмат кўрсатишни келажакда яхшилаш учун биргаликда қўллаш керак бўлган ноёб тажрибаларни йиғишга имкон беради.

2014 йил 2-3 июн саналарида Фарғона вилоятида айнан аёллар ва янги тўғилганларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича тиббий муассасалар тажрибасини тақдим этиш ва муҳокама қилиш мақсадида, болалар ва ҳомиладор ва туғадиган аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш вилоят бошқармалари раҳбарлар ўриндошлари, РПЦ,ОПЦ,РСНПМЦ АиГ филиаллари директорлари, акушерлик ва гинекология соҳасидаги етакчи мутахассислар, директорлар, тиббиёт олийгоҳлари акушерлик ва гинекология кафедраларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар, СУОМиД лойиҳаси вакиллари иштирокида иш йиғилиши ташкил этилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёнидаги оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи И.Исмаилов раҳбарлигида критик ҳолатларининг услубий аудитини татбиқ этиш тажрибаларини тиббий хизмат сифатини ошириш қуроли сифатида иштирокчиларга намойиш қилинди ва улар билан муҳокама қўйилди.

Фарғона ОПЦда тезкор акушерлик ёрдамини ташкил қилиш мисолида оғир акушерлик ҳолатларида фавқулодда тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди, муҳокама қилинди.

Фарғона қилояти перинатал марказида бўлиб ўтган иш йиғилиши иштирокчилари аёллар ва янги тўғилганларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширувчи асбобларни татбиқ этиш бўйича кўп йиллик тажрибалар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Иш йиғилиши якунида иштирокчилар мамлакатимизнинг тўғруқхоналарида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш бўйича истиқболли тавсиялар ишлаб чиқдилар.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...