Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
23 24 25 26 27 28 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5

Соғлом бола ва қонунчилик

06.06.2014

Сирдарё вилоятида “Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг қонунчилик асослари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида миллий таълим тизими яратилгани ва шу асосда навқирон авлодни замонавий билим ҳамда касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаган юксак салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялашнинг яхлит механизми шакллантирилгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Таълим тўғрисида”, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа ҳужжатлар бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва жорий йил 19 февралда қабул қилинган “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарорлари бу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтариш имконини бермоқда.

– Мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган давлат дастурларининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларни 12 йиллик узлуксиз таълимга тўлиқ қамраб олишда муҳим асоси бўлмоқда, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Улуғбек Мамарасулов. – Шунингдек, уларни ўз қизиқиши ва иқтидори бўйича касб-ҳунарга йўналтириш, истеъдоди ва қобилиятини эрта аниқлаш ва юзага чиқариш ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашмоқда.

Тадбир доирасида мамлакатимизда ёшларга оид миллий қонунчилик, баркамол авлод келажаги йўлидаги эзгу ишларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маърузалар тингланди.

Манба : uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...