Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

Онкология соҳасида замонавий технологиялар

13.05.2014

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида мамлакатимизда аҳолига онкология йўналишида тиббий ёрдам кўрсатишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, касаллик диагностикаси ва даволашнинг замонавий усулларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов, Республика онкология илмий маркази директори С.Наврўзов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида тиббиётнинг барча йўналиши қатори онкология соҳаси ҳам жаҳон тиббиёти билан ҳамқадам ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартда қабул қилинган «Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазкур йўналишдаги ишларда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Давлат бюджети маблағлари ва инвестиция дастурлари доирасида онкологик ёрдам кўрсатишга ихтисослашган тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётир.

Бугунги кунда Навоий, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги онкология диспансерлари янги бинода фаолият юритмоқда. Қатор диспансерларда радиология бўлимлари ташкил этилган. Онкология соҳасида ягона электрон ахборот базаси шакллантирилган. Ушбу тизим онкологик хасталикларга чалинган беморларни ҳисобга олиш, уларга ташхис қўйиш, даволаш ва кузатиш ишларида узвийликни таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Онкология соҳасида илм-фан йўналишида ҳам салмоқли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, олимларимизнинг бу борадаги илмий изланишлари натижасида кўкрак бези, меъда, йўғон ичак, қовуқ саратонини жарроҳлик йўли билан даволашда самарали натижаларга эришилмоқда. Даволашнинг ушбу янгича усуллари яратилиши туфайли минглаб беморлар соғлом ҳаётга қайтарилмоқда.

Қишлоқ врачлик пунктларида ташкил этилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар аҳоли ўртасида кўплаб оғир хасталиклар, жумладан, ўсма касалликларининг олдини олиш, эл саломатлигини муҳофазалашда муҳим омил бўлаётир.

«Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида бу борадаги ишлар кўлами ортмоқда. Тиббиёт муассасаларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш, замонавий тиббий-диагностик ускуналар билан жиҳозлашга йўналтирилган ишлар изчил давом эттирилмоқда. Мамлакатимиз илм-фани эришаётган ютуқларни оммалаштириш ва жаҳон тиббиётининг илғор тажрибасини соҳага кенг татбиқ этиш мақсадида дунёнинг тараққий этган мамлакатларидаги илм-фан марказлари билан ҳамкорлик тобора кенгаймоқда.

Тадбирда мамлакатимизда онкологик йўналишда тиббий ёрдам кўрсатишнинг бугунги аҳволи, соҳада қўлланилаётган замонавий технологиялар, мазкур йўналишдаги халқаро ҳамкорлик самаралари, тиббий-профилактик кўриклар, диагностика ва даволаш ишларида узвийликни таъминлашга қаратилаётган эътибор ҳамда истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар хусусида атрофлича маълумот берилди.

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...