Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Тиббий кўрик – соғлом оила кафолати
Президентимиз раҳнамолигида жисмонан соғлом, маънан етук авлодни вояга етказиш, оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фарғона вилоятининг Бувайда туманида мазкур йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилаётир. ФҲДЁ туман бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси ва ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорлигида тарғибот-тушунтириш ишлари самарали йўлга қўйилмоқда.
– Ёшлар оила қуриш учун ҳар томонлама тайёр бўлиши лозим, – дейди Бувайда тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мастурахон Зиёева. – Бу борада турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳар ҳафтанинг шанба куни оила қураётган ёшлар учун тиббий мутахассислар билан учрашув ташкил этилади. Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида барча давлат ва жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, диний идоралар ва бошқа ташкилотлар ўзаро ҳамкорликда иш олиб бораётгани яхши самара бермоқда.
Касб-ҳунар коллежларида ота-оналар ва ўқувчилар иштирокида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Сиз турмуш қуришга тайёрмисиз?”, “Эрта ҳомиладорликнинг салбий оқибатлари” каби мавзуларда семинарлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Мактаб ва коллежлар қошида қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг маънавий-маърифий, ижтимоий-маиший, иқтисодий, соғлом турмуш тарзи асосларига доир билимларини бойитиш, касб-ҳунарга йўналтиришга хизмат қилаётган “Ораста қизлар” тўгараклари мунтазам ишлаб турибди. Тиббиёт, психология, тадбиркорлик каби турли соҳа мутахассисларининг жамоатчилик асосида олиб бораётган машғулотлари ўқувчи қизларнинг мазкур тўгаракларга бўлган қизиқишини оширмоқда.
Туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтиши учун барча шароит яратилган. Жорий йилнинг ўтган даврида мазкур муассасада 320 нафар йигит-қиз тиббий кўрикдан ўтди. Касаллиги аниқланган кишилар соғломлаштирилди. Олиб борилаётган тушунтириш ишлари самарасида ажралишлар сони кескин камайди.
– Мустаҳкам оилани барпо этишда саломатликнинг аҳамияти катта, – дейди туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири Абдураҳим Очилдинов. – Шу боис никоҳ қураётган ёшларни тиббий кўрикдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг ҳар бири билан суҳбат ўтказилиб, зарур маслаҳатлар берилмоқда.
Бўлажак келин-куёвлар учун ҳар ойда икки марта “Оила дорилфунуни” машғулотлари йўлга қўйилган. Уларда ёшларга никоҳ тузиш тартиби ва шартлари, никоҳ шартномаси тўғрисида тушунчалар берилади. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида никоҳгача тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамияти, соғлом оилани шакллантириш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Буларнинг барчаси мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларнинг ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб вояга етишига хизмат қилмоқда.
Манба: uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...