Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Муҳими – сифат ва самарадорлик
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги “Чоштепа” қишлоқ врачлик пунктида “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.
Қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти самарадорлигини ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари ва шифокорлар иштирок этди.
Семинарда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, хусусан, қишлоқ аҳолисига юқори малакали, замонавий тиббий хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Тегишли дастурлар асосида жойларда қишлоқ врачлик пунктлари ташкил этилиб, босқичма-босқич замонавий тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланмоқда. Умумий амалиёт шифокорлари ва патронаж ҳамширалар фаолияти йўлга қўйилди. Эндиги вазифа мавжуд имконият ва шарт-шароитлардан самарали фойдаланиб, тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли тиббий маданиятини юксалтиришдан иборат.
Тадбирда бу борада “Чоштепа” қишлоқ врачлик пунктида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилиб, ибратли тажрибалар ўрганилди.
– Муассасамиз 2 минг 600 дан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади, – дейди “Чоштепа” ҚВП мудираси Дилором Турдиева. – Ҳудуддаги 365 хонадоннинг барчасига умумий амалиёт шифокори ва ҳамшира бириктирилган. Улар ҳар бир оила аъзосининг саломатлигини доимий назорат қилиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи юзасидан тарғибот ишларини олиб бормоқда. Айниқса, оналар ва болалар саломатлиги доимий эътиборимизда. Шу мақсадда йил давомида тиббий кўриклар ўтказамиз, туғруқ ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берамиз. Врачлик пунктимизда ташкил этилган фитобарда тайёрланаётган табиий гиёҳли дамламалар ҳам аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, турли касалликлар асоратини йўқотиш ҳамда юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мазкур қишлоқ врачлик пунктида ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатишни ривожлантириш борасида ҳам бой тажриба тўпланган. Яъни, умумий амалиёт шифокори ва ҳамширага маош беришда уларнинг ўзларига бириктирилган оилалар билан ҳамкорлиги, аҳоли саломатлиги эътиборга олинади.
– Менга бириктирилган ҳудудда 323 нафар аҳоли яшайди, – дейди патронаж ҳамшираси Гулбаҳор Муродова. – Уларни тўлиқ тиббий назоратга қамраб олиш учун куннинг биринчи ярмини тиббий кўрикка, иккинчи ярмини ҳудудга чиқиб, аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб боришга ажратаман. Шунда белгиланган меъёрни бажариб, меҳнатимга яраша ҳақ оламан. Энг муҳими, аҳоли тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилиб, ишимиз самарадорлиги ортади.
Манба : uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...