Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Қулай ва хавфсиз меҳнат шароити – самарадорлик омили

29.04.2014

Пойтахтимизда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Ходимларга хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитлари яратилишида ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

28 апрель – Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмиталари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, иш берувчилар бирлашмалари, корхона ва ташкилотларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари, Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бюроси экспертлари иштирок этди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Танзила Норбоева, Республика Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов, Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бюроси эксперти Сергеус Гловацкас ва бошқалар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, эркин касб-ҳунар танлаши, меҳнат қилиши учун зарур шароитлар яратиш масалаларига устувор вазифа сифатида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда мазкур соҳада қабул қилинган қонунлар ва кодекслар ходимларга хавфсиз, қулай ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ва касб касалликларининг олдини олишда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, долзарб гуманитар масалаларни ҳал этиш, аҳолининг турли қатламларининг манфаатларини ҳимоялашда жамоат ташкилотларининг давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтиришда янги имкониятларни очди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти билан биргаликда тегишли низомларнинг тасдиқланиши орқали ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби кенг йўлга қўйилди. Корхоналарда ходимлар саломатлигини сақлаш ва уларни жароҳатланишдан асрашга қаратилган талаблар кучайтирилди. Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари ишида касаба уюшмалари вакилларининг мунтазам иштироки таъминланмоқда.

Меҳнат муҳофазасига доир қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, бунда етарлича самарадорликка эришиш мақсадида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, “Ўзстандарт” агентлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “Саноатгеотехназорат” давлат инспекцияси билан ҳамкорлик алоқалари кучайтирилиб, режа асосида иш олиб борилмоқда.

2013 йилда 5800 дан ортиқ корхона ва ташкилотда меҳнат муҳофазаси бўйича йўлга қўйилган ишлар ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Ўтган йили жамоа шартномаларида меҳнат муҳофазаси бўйича белгиланган 450 мингдан ортиқ чора-тадбирнинг қарийб барчаси тўлиқ бажарилишига эришилиб, ушбу мақсадларга 125 миллиард сўм маблағ сарфланди.

– Корхонамизда 550 нафар ходим меҳнат қилади, – дейди «Фарғонацемент» масъулияти чекланган жамиятининг меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси Акбарали Зокиров. – Ҳамкор ташкилотлар билан бирга ишчиларни касб касалликлари, турли жароҳатлардан асраш мақсадида ижтимоий суғурталаш ишлари бажарилди. Ишлаб чиқариш цехларида ҳавони фильтрловчи, чангни тутувчи мосламаларни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча ходимлар махсус кийим-бош, ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Давра суҳбатида меҳнат муҳофазасига оид ижтимоий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Манба : uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...