Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди
Мамлакатимиз бўйлаб «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!» шиори остида ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўрик тадбирлари пойтахтимиздаги кўп тармоқли ва оилавий поликлиникаларда ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур тадбирдан кўзланган мақсад Президентимиз Ислом Каримовнинг 2011 йил 30 майда қабул қилинган «2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва «Соғлом бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишдир.
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги кўп тармоқли поликлиника ва 55-оилавий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрикни ўтказишга ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ва илмий-текшириш марказларининг малакали мутахассислари жалб этилди.
Тиббий кўрикларни юқори савияда ташкил этиш учун барча шароит яратилган. Замонавий УЗИ, рентген, флюорограф, колпоскоп, ЭКГ, бош мия фаолиятидаги ўзгаришларни аниқлайдиган диагностика воситалари, клиник-биокимёвий, бактериологик лабораториялар аҳоли хизматида. Ушбу тиббий-диагностика воситалари ёрдамида касалликка аниқ ташхис қўйиш, хасталикни эрта босқичларда аниқлаш ва соғломлаштириш имконияти мавжуд.
Асосий эътибор оналар ва болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ўзгалар кўмагига муҳтож кексалар, ногиронлар саломатлигини мустаҳкамлашга қаратиламоқда. Тиббий кўрикларга келолмайдиган беморларнинг уйига бориб тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
– Ёшим 74 да, оилавий поликлиникамиз шифокорлари доим ҳолимдан хабар олиб туради, – дейди Дўстлик маҳалласида яшовчи Фозил Назаров. – Бугун улар малакали кардиолог ва бошқа мутахассислар ҳамроҳлигида уйимга келиб, саломатлигимни яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берди. Бундай ғамхўрлик ва эътибордан мамнунмиз.
«Соғлом бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, бу галги тиббий кўрикда ҳудуддаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, мактаб ўқувчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикка кенг жалб этиш режалаштирилган. Юнусобод туманида юзга яқин болалар боғчаси ва умумтаълим муассасаси фаолият юритмоқда. Уларда тиббий кўрикларни ўтказиш учун болалар ва ўсмирлар шифокорлари, тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича мутахассислар ва ҳамширалардан иборат тўққизта гуруҳ шакллантирилди.
Ҳафталик мобайнида тарғибот-тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бу жараёнда саломатликни асрашга муносабат, никоҳланувчиларни тиббий кўрикка жалб этишнинг аҳамияти, эрта ва қариндошлар никоҳи, ОИВ, гиёҳвандлик ва бошқа салбий иллатларнинг келажак насллар саломатлигига салбий таъсири ҳақида суҳбатлар уюштирилаётир.
Саломатлик ҳафталиги замонавий тиббий ёрдамни ҳар бир хонадонга етказиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини қўллаб-қувватлаш, ҳар бир инсон давлатимизнинг доимий эътиборида эканини намоён этади.
Манба : uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...