Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Соғлом авлод тарбиясида жамоатчилик масъулияти

11.03.2014

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мустақиллик йилларида “Соғлом она – соғлом бола” тамойилини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Шу йўналишда амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида ҳар томонлама етук баркамол авлод камолга етмоқда.

“Соғлом бола йили” Давлат дастурида ҳам оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Соғлом бола йили ҳамда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан соғлом авлодни камол топтиришда аёлларнинг ўрни ва роли масалаларига бағишлаб ўтказилган илмий-амалий анжуман шу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ижроси муҳокамасига бағишланди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маҳалла фаоллари, адвокатлар, нотариуслар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тизими вакиллари, ички ишлар идоралари масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримовнинг жорий йил 19 февралда қабул қилинган “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарорида жамиятда юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларни барқарор қилиш, ёш оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ўз иқтидорини рўёбга чиқариши учун зарур шароитлар яратиш каби вазифалар қўйилгани жамиятимизда айнан шу мақсадда амалга ошириб келинган хайрли ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилгани жамиятимиз ҳаётида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳити қарор топишига замин яратмоқда. Энг муҳими, бу фарзандларимизни тарбиялашда, хусусан, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашига, эрта никоҳлар, оилавий низоларнинг олдини олиш, урф-одат ва маросимларни ихчам, тартибли ўтказиш каби вазифаларни ҳал қилишда қўл келмоқда.

Анжуманда адлия идоралари томонидан ҳам кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда оилада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини янада кучайтириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида жойларда доимий равишда амалий учрашувлар, ҳуқуқий маърифат кунлари ташкил этилаётгани ўз самарасини бераётгани айтиб ўтилди.

Тадбирда оилалар фаровонлигини оширишда касаначилик имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш, аёлларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, ёш авлоднинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб улғайиши учун уларни фойдали тўгарак ва машғулотларга жойлаштириш, маҳаллаларда бунинг учун шарт-шароитларни янада яхшилаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Манба : uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...