Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2023 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
27 28 29 30 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

Соғлом аёл – мамлакат барқарорлигининг кафолати

27.02.2014

Соғлом фарзанд нафақат оиланинг, балки бутун жамиятнинг бойлиги. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш, саломатлигини муҳофазалаш, улар учун муносиб меҳнат, турмуш шароити яратишдан кўзланган асосий мақсадлардан бири ҳам мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдир.

Аҳолининг овқатланишини яхшилаш, ун ва тузни зарур микроэлементлар билан тўйинтириш, оналар ва болаларни витаминга бой дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли бугунги кунда мамлакатимизда 92 фоиз болалар ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига мос келади.

ЎзА мухбирининг Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Маҳмуда Каттахўжаева билан суҳбати она ва бола манфаатларини муҳофазалаш, аёлларга замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар хусусида бўлди.

– Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофазалаш жараёнида оналар ва болаларга сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш, замонавий тиббий ёрдамдан ҳар бир инсоннинг баҳрамандлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётир, – дейди М.Каттахўжаева. – Шу мақсадда жойларда уч мингдан зиёд қишлоқ врачлик пункти барпо этилди. Шошилинч тиббий ёрдам ва ихтисослашган тиббий-илмий марказлар фаолияти кенг йўлга қўйилди. Она-бола скрининг хизмати ва перинатал тиббиёт муассасалари тармоғи изчил ривожланаётгани соғлом болалар туғилиши кўрсаткичларининг ошишида муҳим омил бўлмоқда.

– Репродуктив саломатлик тушунчасига изоҳ бериб ўтсангиз. Оналик ва болаликни асрашда бу соҳанинг ўрни нимадан иборат?

– Репродуктив саломатлик деганда инсоннинг соғлом насл қолдириши билан боғлиқ фаолияти тушунилади. Бу жараён инсон дунёга келишидан олдин бошланади. Шуни теран англаган ота-боболаримиз ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратган. Бу масала бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Ёш авлодга жаҳон андозалари даражасида таълим бериш ва уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишдаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда бизнинг марказимиз ҳам фаол иштирок этмоқда. Бугунги кунда Республика аҳоли репродуктив саломатлик марказининг жойларда ўн тўртта филиали фаолият кўрсатмоқда. 2013 йилдан улар юридик ташкилот мақомига эга бўлди. Ҳозир ушбу тизимда икки юз ўттиз нафардан зиёд тиббиёт ходими меҳнат қилмоқда.

Мамлакатимиздаги даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига репродуктив саломатликни асраш бўйича кўрсатилаётган тиббий-профилактика ёрдамини такомиллаштириш, бу борада янги усулларни кенг тарғиб этиш, репродуктив саломатликка салбий таъсир этаётган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини амалга ошириш марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланган.

Ушбу вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 2011-2013 йилларда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш соҳасининг бирламчи бўғинида ишлаётган тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, бу соҳада жаҳон тиббиёти эришаётган ютуқларни кенг оммалаштириш бўйича юздан зиёд ўқув-семинари ташкил этилди. Уларда иштирок этишга икки ярим минг нафардан ортиқ умумий амалиёт врачи ва мутахассислар жалб қилинди.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда йигит-қизларнинг тиббий маданиятини шакллантириш муҳим омилдир. Бу йўналишда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги лицей ва коллежларда профилактик тиббий кўрик ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида бу борадаги ишларни такомиллаштириш мақсадида эрта турмушнинг салбий оқибатлари, репродуктив саломатликни асраш, ўсмирлар гигиенаси, юқумли касалликлардан ҳимояланиш, мустаҳкам оила барпо этишнинг тиббий асосларига бағишланган буклетлар чоп этилиб, тарқатилди. Оммавий ахборот воситаларида мунтазам чиқишлар қилинмоқда.

Репродуктив саломатликни асрашнинг муҳим йўналишларидан бири исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олишда оилаларга кўмаклашишдир.

Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази ўқув-услубий ва тарғибот ишлари билан бир қаторда аҳолига замонавий тиббий ёрдам кўрсатади. Марказимиз биноси 2013 йили тубдан реконструкция қилингани туфайли аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилашга эришмоқдамиз. Ҳозир марказимизда замонавий ультратовуш ташхис аппаратлари, аёлларда учрайдиган саратон касаллигининг олдини олишда қўлланиладиган колпоскоп ва бошқа тиббий технологиялардан диагностика ишларида самарали фойдаланилмоқда.

– Мамлакатимизда ҳомиладор аёлларни поливитаминлар билан таъминлаш амалиёти жорий этилган. Бу ишлар қандай самара бермоқда?

– Қишлоқ жойларда яшовчи бўлажак оналар ана шундай шифобахш тиббий препаратлар билан таъминланмоқда. Бунинг натижасида аёлларда экстрагенитал касалликлар кўрсаткичи ҳамда оналар ва болалар ўлими кескин камайди. Аёлларнинг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайди.

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида эришилаётган бундай натижалар халқаро миқёсда ҳам муносиб эътироф этилаётгани барчамизни қувонтиради. Хусусан, репродуктив саломатликни таъминлаш бўйича ўзбек модели БМТ томонидан Шарқий Европа, Болтиқбўйи ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари учун энг яхши минтақавий дастур сифатида тавсия этилди.

Ана шундай ўзига хос ютуқлар билан бирга, ҳали бу борада ўз ечимини кутаётган талай вазифалар ҳам мавжуд. Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ, баъзи оилаларда рўзғор бошлиқларининг бўлажак она саломатлигига етарли эътибор бермаслиги, аёл учун зарур шароит яратилмаслиги она ва дунёга келажак бола саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мунтазам тушунтириш ишлари олиб бормоқдамиз. Ушбу тадбирларда мамлакатимизда тиббий-профилактик соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли оналик ва болаликни асрашда эришилаётган натижаларни батафсил таҳлил этиб бераётирмиз.

Замонавий шароитлардан оқилона фойдаланмаслик, ўзи ва зурриёди тақдирига бефарқлик ёш келинлар орасида ҳам учраб туради. Баъзи ёш оналар давлат томонидан бепул берилаётган поливитаминларни ўз вақтида тўлиқ қабул қилишга ҳафсала қилмайди. Шу боис Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, маҳалла фаоллари иштирокида аҳоли орасида тиббий маданиятни ошириш ишларини узлуксиз ташкил этишга доимий эътибор қаратмоқдамиз. Бундан кўзланган асосий мақсад аёллар саломатлигига салбий таъсир этаётган омилларнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Президентимиз томонидан жорий йилнинг Соғлом бола йили, деб эълон қилиниши бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди. Айни пайтда марказимиз ва унинг жойлардаги филиалларида “Соғлом бола йили” Давлат дастури мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланиб, тизимли асосда иш олиб борилмоқда. Бу жараёнда аҳолига репродуктив саломатлик масалалари бўйича малакали тиббий ёрдам ва маслаҳатларни ташкил этиш, она ва бола саломатлигига салбий таъсир этаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, аёлни қадрлаш, оғир ишлардан халос этиш, турли касалликлардан ҳимоя қилиш бутун жамиятимизнинг бурчидир. Аёл соғлом бўлса, оила мустаҳкам бўлади, мустаҳкам оила эса мамлакат барқарорлигининг муҳим кафолатидир.

Манба : uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...