Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Она ва бола саломатлиги йўлида
Ҳаёт давомийлигининг асоси бўлган аёлни, наслимиз давомчиси фарзандларимиз саломатлигини асраш – бу миллатни, халқни асрашдир. Бинобарин, аёлга, онага ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Президентимиз томонидан 2014 йилнинг мамлакатимизда Соғлом бола йили, деб эълон қилиниши замирида ҳам ана шундай юксак эътибор ва ғамхўрлик мужассам.
Мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳномолигида соғлом она – соғлом бола дастури асосида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш, миллат генофондини мустаҳкамлашга йўналтирилган тадбирлар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.
– Хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда, – дейди Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Тўйчибой Саримсоқов. – Шаҳар ва туманлардаги туғруқ мажмуалари қайта таъмирланиб, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида вилоятда оналар ва болалар ўлими кескин камайди, аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайди.
Вилоятнинг энг чекка ҳудудларида ҳам мазкур йўналишда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Фурқат туманида бу борада аниқ тадбирлар белгиланган бўлиб, унинг ижроси изчиллик билан таъминланмоқда. Қишлоқ ва маҳаллаларда она ва бола саломатлиги бўйича турли тадбир ва учрашувлар ўтказилаётир.
– Тумандаги 15 қишлоқ врачлик пунктида сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Одилжон Саидаҳмедов. – “Саломатлик-1” ва “Саломатлик-2” лойиҳалари асосида замонавий жиҳозланган тиббий муассасалар фаолиятидан аҳоли мамнун.
Туман марказий шифохонасининг туғруқ бўлими Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан энг замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Айни кунларда янги кўп тармоқли марказий поликлиниканинг қурилиш ишлари давом этмоқда.
Жорий йилда ҳам она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни вояга етказиш борасида туманда аниқ тадбирлар белгилаб олинди. Малакали мутахассислар иштирокида туғиш ёшидаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, поливитаминлар билан таъминланмоқда. Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир.
Умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежларда малакали шифокорлар иштирокида репродуктив саломатлик бўйича суҳбатлар, мулоқотлар ташкил этилмоқда. Барча зарур профилактик тадбирлар, даволаш ишлари намунали йўлга қўйилгани учун аҳоли ўртасида, айниқса, оналар ва болаларда учрайдиган турли касалликлар кўрсаткичининг йил сайин камайиб боришига эришилаётир.
Манба : uza.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...