Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5

Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови

19.12.2013

Мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳоли генофондини асраш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, турли юқумли касалликлар, жумладан, ОИВ инфекцияси ва ОИТС тарқалашининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бераётир.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, ёшларимизнинг тиббий кўникмаларини ошириш, миллий қадриятларимиз ва халқимиз менталитетига ёт иллатларнинг олдини олишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ҳозирги кунда юртимизда ОИТС профилактикаси ва даволаш ишларини олиб бориш учун Республика ОИТСга қарши кураш маркази, унинг ҳудудий тузилмалари, диагностика лабораториялари, ишонч ва дўстона маслаҳат хоналари фаолият юритмоқда. Бундай шифо масканларининг аксарияти аҳоли қатнаши ва маслаҳат олиши учун қулай жойларда жойлашган. Бирламчи тиббий-профилактика муассасалари – қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда ҳам аҳолини ОИВ/ОИТСдан ҳимоялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, тиббий кўрикдан ўтказиш имконияти мавжуд.

Сирдарё вилояти ОИТСга қарши кураш марказининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди. 2010 йилда марказнинг янги биноси барпо этилди. Лаборатория жиҳозлари янгиланиб, хорижнинг “Ридер”, “Вошер” каби тиббий аппаратлари, центрифугалар, дистилляторлар билан таъминланди. Марказда инсон қонида ОИВ инфекцияси бор ёки йўқлигини тезкор равишда аниқлаш имконияти мавжуд.

Марказ ходимлари ОИТС касаллигидан келажак авлодни асраш юзасидан салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан янги оила қураётган шахслар мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

– Текширувлар экспресс-тест, полимеризали занжирли реакция, иммунофермент таҳлили каби услублар асосида ўтказилмоқда, – дейди вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори Баҳодир Раҳимов.

– Никоҳланувчилар организмида ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолларда ушбу шахслар ОИТС марказига юборилади. Бўлажак турмуш ўртоғи организмида ОИВ борлиги ҳақида йигит ёки қизга маълум қилинади. Шу йўл билан айрим никоҳланувчи шахслар ОИВ юқиши хавфидан сақлаб қолинаётир. Ҳомиладор аёллардан ўзи истиқомат қилаётган ҳудуддаги қишлоқ врачлик пункти ёки оилавий поликлиникага ҳомиладорлик юзасидан рўйхатга қўйилганидан кейин қон таҳлили олинмоқда. Бундай тартиб туғилажак фарзандларни юқумли касалликдан сақлаб қолиш имконини беради.

Сирдарё вилояти ОИТСга қарши кураш маркази томонидан амалга оширилаётган бундай чора-тадбирлар инсон ҳаётини асраш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, келажак авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Манба : UzA.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...