Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

ОИВ/ОИТС бўйича энг яхши ахборот материали танлови

15.11.2013

UNESCO, UNAIDS, UNFPA, UNICEF халқаро ташкилотлари кўмагида ОИВ/ОИТС бўйича энг яхши ахборот материал учун, профессионал ОАВ матбуоти, радио, телеведения ва Ўзбекистон интернет сайтлари ўртасида конкурс эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади ОАВ соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни ОИВ муаммоларини ечишда фаол иштирок этишларини таъминлаш: ОИВ бўйича турли стереотипларни ва мифларни енгиб ўтиш, ОИВ касалига дучор бўлган инсонларга нисбатан бошқаларнинг муносабатини тубдан ўзгартиришга қаратилган.

Танловда иштирок этиш учун 2013 йилнинг 1 январидан 2013 йилнинг 25 ноябрига қадар нашр қилинган ахборот материаллари ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида кўлами чегараланмаган тарзда қабул қилинади.

 Конкурсда иштирок этишга тавсия этилувчи ахборот материалларининг тури:

  • ТВ: репортаж лар, кўрсатувлар, ижтимоий роликлар ва бошқалар.
  • Радио: репортажлар ва кўрсатувлар,  ижтимоий роликлар ва бошқалар.
  • Ёзма/интернет сайтларидаги: ахборот, таҳлилий ва бошқа турдаги материаллар.

Ёзма ва интернет публикациялари  электрон кўринишидаги ариза билан бирга кўриб чиқишга тавсия этилади.

Таловнинг ҳар бир иштирокчиси 3 тадан кам бўлмаган миқдорда материалларни тавсия этади. Агар иштирокчилар йил бўйи эълон қилинган серия материалларни эълон қилсалар, танловда ғолиб чиқиш имконияти кўпаяди.

 Танловга тавсия этилувчи материаллар қўйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

  • Ахборот материалларининг долзарблиги ва таъсирчанлиги;
  • Медиа форматга мувофиқлиги;
  •  ОИВ ва ОИТС масалалари бўйича муҳим ижтимоий масалаларга қўшган ҳиссаси;
  • Халқаро ва миллий меъёрларга ва тавсияларга, ОИВ касалига дучор бўлган инсонларга нисбатан муносабатни ўзгартириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан толерантлик луғутини ишлатиш;
  • Конструктив ёндошув, ижодкорлик  ва мазмун моҳиятига оригинал ёндошув;
  • Техник  илғор ғояларни гавдалантириш.

ОАВ материалларини   ОИВ/ ОИТС  масалалари бўйича етакчи мутахассислар кўриб чиқади ва баҳолайди.

Ҳар бир танлов туридаги энг яхши ахборот материаллари турли қимматбаҳо  совғалар ва сертификатлар билан тақдирланади.  Танлов  ғолибларининг материаллари ЮНЕСКО (www.unesco.org/tashkent)  ва ЮНЭЙДС (www.unaids.ru) нинг веб сайтларида жойлаштирилади.

Танловда иштирок этиш учун ариза ва материаллар 25 ноябрдан 2 декабрь соат 17.00 га қадар қабул қилинади ва жорий йилнинг иккинчи декабрида ғолиблар аниқланади.

Манба: ОИТСга қарши курашиш ва унинг профилактикаси  Республика Маркази

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...