Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Самарали меҳнатга муносиб рағбат
Эътироф этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 августдаги Фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она-юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки, шунингдек, иқтисодий қудратини оширишга, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга қўшган улкан ҳиссаси, меҳнатсеварлиги, ватанпарварлиги, жамоат ишларидаги фаоллиги билан умумхалқ иззат-ҳурматига сазовор бўлган бир гуруҳ юртдошларимизнинг давлатимиз юксак мукофотлари билан тақдирланганлиги ҳар биримизда фахр-ифтихор туй¬ғусини уйғотди.
Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти ходимларининг қувончлари чексиз. Мустақиллигимиз арафасида улар фан ва техника соҳасида Иккинчи даражали Давлат мукофотига сазовор бўлдилар. Бу албатта, уларнинг неча йиллар давомида машаққатли меҳнатлари ортидаги ютуқлари самарасидир.
Албатта, ана шундай мукофотланганлар орасида тиббиёт ходимларининг борлиги ҳам қувонарли ҳолдир. Жумладан:
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими"
Мақсудова Зулфия Рўзиматовна – Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси "Шошилинч кўз микрохирургияси ва жароҳати" бўлими мудири Ҳакимов Исмоил Фаттоевич – Наманган вилояти, Косонсой тумани "Ободон" қишлоқ врачлик пункти мудири
"Эл-юрт ҳурмати" ордени билан
Бабаджанов Султон – Ҳазорасп тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими жарроҳи, Хоразм вилоя¬ти
Гафуров Бахтияр – Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг "Неврология" кафедраси мудири, Тошкент шаҳри
Кудратов Арипжан Нормаматович – Сирдарё вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази кардиоревматология бўлими мудири
Нарматов Эсан Ишанкулович – Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири, Жиззах вилояти
"Меҳнат шуҳрати"ордени билан
Болтаев Камол Жумаевич – Бухоро давлат тиббиёт инс¬титути кафедра мудири
Сафарова Шоира Холовна – Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Қарши филиали артериал-гипертензия бўлими бошлиғи
Шоюсупов Наримон Рамизович – Тошкент шаҳар онкология диспансери бўлим мудири.
Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ишига қўшган катта ҳиссаси ҳамда ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, соғлом турмуш тарзи тамо-йиллари руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун қуйидагилар мукофотландилар:
II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан
Зиёев Ориф Ҳакимович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали болалар анес¬тезиология-реаниматологияси бўлими мудири
Ҳакимова Зулфия Ҳурматовна – Тошкент вилояти, Зангиота туман тиббиёт бирлашмасига қарашли қишлоқ врачлик пункти мудири
Ҳусанова Гулчеҳра Суюновна – Самарқанд вилояти, Нур¬обод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими катта ҳамшираси
Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ва ижтимоий ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотландилар:
"Шуҳрат" медали билан
Грачева Гозель Джораевна – Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббиёт-санитария бирлашмасининг 1-терапия бўлими участка ҳамшираси
Жумаева Гуландом Розиқовна – Навоий вилояти, Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасига қарашли қишлоқ врачлик пункти мудири
Жўраева Тожихон Раҳмоновна – Фарғона вилояти, Фур¬қат туман тиббиёт бирлашмасига қарашли қишлоқ врачлик пункти шифокори
Йўлдошева Раҳбарой Боқибековна – Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси ҳамшираси
Мўминов Ҳусанбой Наж¬миддинович – Андижон ви¬лоя¬ти, Олтинкўл туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси анестезиолог-реаниматологи
Палуанова Жупаргул Жанабаевна – Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими мудири
Рўзиқулов Шуҳрат Холматович – Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар болалар юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлими бошлиғи
Рўзметов Ҳайитбой Отажонович – Хоразм вилояти, Хонқа туман тиббиёт бирлашмасига қарашли "Олтин соҳил" қишлоқ врачлик пункти мудири
Қодирова Саида Ниёзовна – Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими ҳамшираси
Фурсатдан фойдаланиб, давлатимизнинг нуфузли мукофотларига сазовор бўлган тиббиёт ходимларини машаққатли меҳнатлари ортидаги улкан ютуқлари билан чин дилдан самимий қутлаб, муборакбод этамиз. Масъулиятли ва шарафли ишларида омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Источник: uzssgzt.uz
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...