Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3

Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилганига 20 йил

25.04.2013

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси нодавлат жамоат ташкилоти бўлиб, 1993 йил 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Фармонига биноан ташкил топган.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан эътиборан келажак авлод саломатлигини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болаларнинг жисмоний ва маънавий камол топиши учун қулай шарт-шароит яратиш Ҳукуматимиз ва халқимизнинг доимий эътиборидаги масала бўлиб келаётир. Бу йил ана шундай юксак ном ва эзгу ният, катта масъулият билан фаолият юритаётган Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси 20 ёшга тўлади.

Баркамол авлодни тарбиялаш ҳар қандай даврда донишларнинг асосий ва ўта муҳим орзу-умидлари, мақсадларидан бўлган. Зеро, мамлакат келажагини ҳар томонлама соғлом, маърифатли ва билимли авлодлар юксалтирган ва ҳимоя этган. Аждодларнинг юксак азалий орзулари қаторида соғлом авлод тарбияси бугун амалда намоён бўлаётир. Муаззам она заминимизда яшаб ўтган аждодларнинг бой маънавий мероси, тарихимиз, халқимизнинг маърифатли бўлиш, соғлом фарзандлар тарбиялашга интилиш хислати азалдан юксак бўлган ва бундан буён ҳам шундай бўлиб қолади.

Ўтган давр мобайнида Жамғарма томонидан амалга оширилган ишлар унинг ижтимоий мақомини ва нуфузини таъминлади. Бу йилларда Жамғарма ўз мақсадларини амалга оширишда тиббий, гуманитар, тарбиявий ва инвестиция дастурларига таяниб келмоқда. Бу дастурлар Давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Жамғарма ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда 14 та минтақавий филиал ва 100 дан ортиқ таянч масканлари орқали амалга ошириб келинмоқда. Асосан аҳолига тиббий кўмак, халқаро ҳамкорлик, меҳр-мурувват, маданий-маърифий, ўқув-соғломлаштириш ҳамда спорт йўналишларидаги муҳим дастурлари бўйича қилинаётган хайрли ишлари соғлом авлод камоли учун хизмат қилмоқда.

Жамғарманинг мақсади ва вазифалари жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандлар тарбиялашни йўлида оналик ва болаликни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик олиб боришдан иборатдир. Шунингдек, Республикамиздаги энг чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли қатламини янада тиббий-ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш, оилаларда соғлом фарзанд туғилиши ва тарбияланиши, уларнинг тиббий психологиясини шакллантириш учун юксак масъулият билан узлуксиз ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, Республикамизда олис, бориш қийин бўлган туманлар аҳолисига тиббий-ижимоий патронаж тизимини яратиш, “Саломатлик” поездларини ташкил этиш, мураккаб тиббий операциялар ўтказилишига муҳтож болаларни етакчи хорижий клиникаларга даволанишга жўнатиш, турли ижтимоий фестиваллар, танловлар, спорт мусобақалари ҳамда ёш авлодни жисмоний, маънавий ва ақлий ривожланишига хизмат қилувчи кўплаб тадбирлар, лойиҳаларни алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.

Айни пайтда “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар болалари, етим ва жисмоний имконияти чекланаган болаларга ғамхўрлик кўрсатиш Жамғарманинг эътиборида бўлиб келаётир.

Жамғарма томонидан болалар, айниқса, қизларни спортга жалб этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш; спортнинг теннис, стол тенниси, кураш, футбол, синхрон сузиш, бадиий гимнастика, бадминтон, волейбол ва бошқа турларини тарғиб этишда турли мусобақалар ташкил этилмоқда. Шунингдек, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш учун ёш мусиқачилар ўртасида “Санъат ғунчалари”, миллий чолғулар бўйича “Наврўз садолари”, “Камалак жилоси”, “Ер куррасида тинчлик”, “Мафтункор ранглар жилоси”, “Соғлом авлод маънавият ёғдусида” мавзуларида кўрик танловлар, фестиваллар; болалар ва қизлар спортини ривожлантириш борасида эса спортнинг “Соғлом авлод” кубоги учун, “Бадиий гимнастика”, “Синхрон сузиш”, “Стол тенниси” каби турнирлари; мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Баҳорой”, “Кичкинтой-ширинтой” мусобақалари, экстримал спорт турларини қўллаб қувватлаш бўйича “Чимён экстрим”, “Жасур болалар”, “Ботирлар” ва бошқа турлар бўйинча Республика ва халқаро миқёсида мусобақалар ўтказиб келинаётганлиги ёш авлодга бўлган эътиборнинг натижаси, истиқболли режаларимизнинг қаноти десак муболаға бўлмайди.

Жамғарманинг 20 йиллигини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёш, соғлом авлодни тарбиялишда ўз зиммасидага шарафли вазифасини юксак ишонч билан давом эттиришдир. Бу ишонч ва фахр келажак авлоднинг бунданда соғлом, бахтли ва баркамол бўлишлари йўлида эзгу, улуғ ишга елкадош бўлишга ундайди.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...